Latest news

09:18"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  0 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  5 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  56 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  5 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  2 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  10 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12

Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" ўзаро тарихий натижани қайд этишди News

Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" ўзаро тарихий натижани қайд этишди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

 


ҚЎҚОН-1912 – БУНЁДКОР - 0:0
2 апрель 2021 йил. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:15
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев, 5.Славко Лукич, 7.Асадбек Собиржонов, 10.Шохназар Норбеков (18.Анваржон Хожимирзаев, 81), 11.Мўмин Мелиев (99.Андрей Сидоров, 73), 15.Ойбек Рустамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов, 91.Якуба Бамба (20.Иқбол Маликжонов, 70).
Захира: 46.Хуршид Ходжаев, 8.Фарҳод Бекмуротов, 13.Сардор Азимов, 14.Аваз Маматхўжаев.

"Бунёдкор": 1.Равшан Ягудин, 4.Давронжон Эргашев, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев (9.Фаррух Икромов, 70), 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (22.Шаҳбоз Эркинов, 82), 17.Одилжон Абдураҳмонов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов (7.Суннатилла Абдуллажонов, 88), 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.
Захира: 91.Зафар Сафоев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Санжар Рашидов, 35.Иброҳим Ибрагимов. 

Огоҳлантиришлар: Асадбек Собиржонов 26, Суҳроб Иззатов 57, Славко Лукич 62.



ЯНГИЛАШ


90+6. Ўйин якунланди. Бу икки жамоа Ўзбекистон чемпионатида илк бор ўзаро дуранг ўйнашди. 

90+4. УХХХ! Мезбонларнинг ҳужуми, тўп жарима майдони ичидаги Эркиновнинг қўлига тегди, ҳакам бу вазиятда пенальти белгилаш учун асос йўқ деб топди

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди

88. Ўзгариш. "Бунёдкор". Иззатов ўрнига Абдуллажонов тушди

84. ЗАРБААААААА! Анвар Ҳожимирзаевнинг зарбаси ноаниқ кетди! 

82. Ўзгариш. "Бунёдкор". Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Шаҳбоз Эркинов

81. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Шоҳназар Норбеков ўрнига Анвар Хожимирзаев майдонга тушди

79. УХХХ! Ҳасанов боши билан дарвозага зарба берди, Ягудин тўпни қайтарди, Сидоров у билан тўқнашиб кетди!  

73. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Мелиев ўрнига Сидоров тушди

72. УХХХ! Қаҳрамонов Асадбек Собиржоновга нисбатан қўпол ўйнади

70. ЗАРБАААААААААААААААААА! Мурод Холмуҳаммедов ўткир бурчакдан зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!  




70. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Якуба Бамба ўрнига Иқбол Маликжонов майдонга тушди 

70. Ўзгариш. "Бунёдкор". Расул Йўлдошев ўрнига Фаррух Икромов тушди

69. Хавфли вазият! Бамба акробатик зарба бермоқчи бўлди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди!

62. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Славко Лукич

59. ЗАРБАААА! Расул Йўлдошевнинг кутилмаган зарбасини Абдуллаев уриб юборди

58. ЗАРБА! Мерзляковнинг зарбаси ҳавога кетди

57. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Суҳроб Иззатов

50. Ўйин темпи ҳамон юқори эмас...

46. Иккинчи тайм бошланди

45+1. Зерикарли ўтган биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0. 

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

44. ЗАРБААААА! Ўнг қанотдан Холмуҳаммедов узатган тўп Собиржоновга тегиб дарвоза устидан ўтиб кетди! Жуда хавфли!

40. Иккала жамоа ҳам тенг ўйнамоқда, ўта хавфли вазиятлар жуда кам

31. ЗАРБА! Чап қанотдан Собиржонов узатган тўпни Ҳасанов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

30. Бурчак тўпидан кейин "Қўқон-1912" қарши ҳужумга ўтиб кетди, Норбековни қоидани бузиб тўхтатиб қолишди!

29. ЗАРБААААА! Ўнг қанотдан Қаҳрамоновнинг ерлатиб узатган тўпни Нурилло Тўхтасинов 17 метрлардан дарвозага йўллади, тўп ҳимоячига тегиб ноаниқ кетди! Бурчак тўпи!

26. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Асадбек Собиржонов

11. Мираҳмадовнинг бош билан йўллаган енгил зарбасини дарвозабон ушлаб олди

6. ЗАРБААА! Лукичнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Мерзляков яқин масофадан ноаниқ йўллади! 

5. Хавфли вазият! Ягудин жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтарди, Норбеков узоқдан зарба беришга уринди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 16:15да бошланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика