Latest news

13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  0 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  7 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  5 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  9 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  6 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6

Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз" News

Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"

"Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов Суперлига 20-тур доирасидаги "Насаф" (1:2)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Насаф" — чемпионат етакчиси. Бизни қийин ўйин кутиб турганди. Биринчи бўлимда мудофаада озми-кўпми яхши ўйнадик. Аммо, жуда кўп хатолар қилдик. Бунга эҳтимол рақиб, эҳтимол ҳаёжон сабаб бўлдимикин... Ҳаракатларимизда ўзига ишонмаслик бор эди. Иккинчи таймга келсак, оддий жойда тўрт дақиқа ичида иккита хатоимиз туфайли тўп ўтказиб юбордик, "Насаф" эса хатоларни кечирмайдиган рақиб. Шу голлардан сўнг бироз ҳужумкорроқ ўйнашни бошладик. Бунга биринчи бўлимда нима ҳалақит  берганди? Буни таҳлил қилиш керак. Голдан сўнг ҳам кўп хатолар қилдик", — дея гапни бошлади термизликлар бош мураббийи.

— "Сурхон" Қўқонда ва бугун кўрсатган ўйини билан мухлисларни хурсанд қиляпти. Сизлар халқ яхши кўрадиган жамоага айланяпсизлар.

— Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Бугун эса бундай ўзимизга ишонмаган ҳолда ўйнашимиз керакмас эди. Буни таҳлил қиламиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика