"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб
22 aug 11:10
News


"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб
Икки жамоа ўртасидаги тўқнашувлар сўнгги йилларда нафақат натижалар, балки драматизм ва кутилмаган бурилишлари билан ҳам эътибор қозонмоқда. Хўш, нима учун бу учрашувга эътибор қаратишимиз керак?
1. Энг ноқулай рақиб
"Бунёдкор" учун "Қизилқум" сўнгги 5 йилда энг оғир рақиблардан бирига айланди. Тошкентликлар "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор" ёки ОКМКга қарши барқарор ўйнай олса-да, навоийликларга қарши қийналишдан қоча олмаяпти. Яъни мезбонлар ўзига хос “чақилмас ёнғоқ” вазифасини жуда яхши ва маромига етказиб бажармоқда.
2. 2021 йилдан бери ғалабасиз серия
"Қалдирғочлар" сўнгги марта 2021 йилда "Қизилқум" устидан зафар қучган. Ўшанда Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги жамоа уйда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
“Бунёдкор” – “Қизилқум” 1:0 (ТУГАДИ)
4 ноябрь 2021 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:15
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Ғайрат Жўраев Назоратчи: Олег Дачев Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Гол: Хуршид Ғиёсов (пенальти) 90+5.
"Бунёдкор": 71. Сарвар Каримов, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 13. Лутфулла Тўраев (сардор), 17. Одилжон Абдураҳмонов (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 75), 19. Нурилло Тўхтасинов, 26. Улуғбек Абдуллаев, 30. Абдулла Абдуллаев, 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 49. Иброҳим Томива ( 29. Музаффар Олимжонов, 90)
Захира: 91. Зафар Сафоев, 4. Давронжон Эргашев, 7. Фарҳод Мираҳматов, 11. Расул Йўлдошев, 21. Ғайрат Азизхўжаев, 33. Умарали Раҳмоналиев, 54. Умидбек Султонов.
"Қизилқум": 1. Игнатий Нестеров, 6. Эркин Байдуллаев (сардор), 7. Ислом Кенжабоев, 8. Гиорги Кухианидзе, 10. Мате Ватсадзе (19. Жамшид Ҳасанов, 78) 14. Файзулло Қамбаров (18. Жасур Азимов, 51), 17. Салим Мустафоев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 30. Элгужа Григалашвили, 75. Олег Толмасов.
Захира: 22. Артём Макосин, 4. Миржалол Қосимов, 9. Беҳруз Саъдуллоев, 25. Азизбек Усмонов, 44. Ҳумоюн Абдуалимов, 88. Аҳрор Умаржонов, 92. Владислав Алексин.
Огоҳлантириш: Элгужа Григалашвили ("Қизилқум") 13, Ислом Кенжабоев ("Қизилқум") 26, Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор") 43, Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор") 55, Одилжон Абдураҳмонов ("Бунёдкор") 62, Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор") 79, Муҳаммадодил Қаҳрамонов ("Бунёдкор") 84,
3. Навоийда 7 йилдан буён омад йўқ
"Бунёдкор" Навоийда охирги бор 2018 йил Миржалол Қосимов даврида ғалаба қозонган. Шундан бери бу стадион улар учун ҳақиқий "қора майдон" бўлиб келмоқда.
20:00 - "Қизилқум" – "Бунёдкор" 0:1
5 апрель 2018. Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси. 11253 томошабин.
Ҳакамлар: В.Серазитдинов (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вил.), Т.Гайнуллин (Тошкент), Р.Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи – А.Хотамов (Тошкент).
Комиссар – Р.Черников.
Гол: Жавлон Иброҳимов 84, - 0:1 (Сардор Собирхўжаев).
“Қизилқум”: 1.Эркин Жабборов, 7.Нодирхон Камолов, 11.Дониёр Усмонов, 14.Файзулла Қамбаров, 16.Алишер Юсупов (18.Самандар Шодмонов, 46), 17.Артур Геворкян, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили (8.Акмал Рустамов, 60), 44.Миржалол Қосимов, 70.Андрей Сидоров (84. Неманья Йованович, 86). Захира: 77.Евгений Черемисин, 4.Эркин Бойдуллаев, 5.Георги Квесиешвили, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 10.Алишер Саноев, 19.Сергей Прохоров.
"Бунёдкор": 32.Суҳробжон Султонов, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Муроджон Тошматов, 18.Сардор Собирхўжаев, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Хуршид Ғиёсов (13.Санжар Қодирқулов, 88), 44.Миржамол Қосимов (28.Давронбек Умиров, 56), 99.Филип Райевац (9.Шаҳзодбек Нурматов, 65).
Захира: 25.Муроджон Зуҳуров, 3.Исломжон Қобилов, 10.Абдулла Абдуллаев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 15.Фарруҳ Икромов, 21.Расул Йўлдошев.
Огоҳлантиришлар: Мирғиёс Сулаймонов 23, Шерали Жўраев 40, Миржамол Қосимов 49, Жавлон Иброҳимов 90+2.
4. "Қизилқум"нинг устунлиги
Сўнгги 7 учрашувда "Қизилқум" 5 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди. "Бунёдкор" эса рақибни фақат бир бор таслим қила олган.
5. Мағлубиятсиз серия.
"Қизилқум" Акмал Рустамов бошчилигида ҳали мағлубиятга учрамаган. Жамоа Суперлигада 8 ўйиндан буён имкониятни бой бермаяпти.
6. Қувватовнинг "қалқони"
Дарвозабон Санжар Қувватов иккинчи даврада кетма-кет 4 ўйинда гол ўтказмаган. Бу серия "Бунёдкор"га қарши давом этадими – асосий саволлардан бири.
7. Сафардаги синов
Илёс Зейтуллаев шогирдлари жорий мавсумда сафарда фақат бир марта мағлуб бўлди ("Сурхон"га 1:3). Шу билан бирга, биринчи даврадаги "Қизилқум"га қарши баҳсда ҳам "Бунёдкор" рақиб дарвозасини ишғол қила олмаганди ва 0:0 ҳисоби қайд этилди. Навоийдаги баҳс икки жамоа учун ҳам жиддий синов. "Қизилқум" ўзининг мағлубиятсиз сериясини давом эттиришни, "Бунёдкор" эса ноқулай рақиб қаршилигини синдиришни мақсад қилган. Биринчи даврадаги 0:0 натижаси эса бу учрашувнинг янада кескин руҳда ўтишига асос бўлиб хизмат қилади.
Similar news

Comments