Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди
16 feb 16:12
News
Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди
Президентнинг 262-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда футбол учрашувларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида, мамлакатимиз стадионларида марказлашган VAR тизимидан фойдаланиш учун махсус техникаларни ўрнатиш ишлари қизғин давом этмоқда.
"Айни пайтда "Нефтчи" клубининг уй стадиони — "Истиқлол" мажмуасида VAR техникаларини жойлаштириш ва созлаш жараёни кетмоқда.
Режага асосан, кейинги босқичларда "Андижон", "Бухоро" ҳамда "Сўғдиёна" клублари стадионлари босқичма-босқич ушбу тизим билан жиҳозланади.
Бугунги кунга қадар "Хоразм" ва "Сурхон" клублари уй стадионларида VAR тизими тўлиқ ўрнатиб бўлинган.
Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази мутахассислари томонидан ушбу техник қурилмаларни ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишчи ҳолатга келтириш жараёнлари бевосита амалга оширилмоқда.
Ушбу саъй-ҳаракатлар ҳакамлик қарорларининг ҳаққонийлигини таъминлаш ва ўзбек футболининг халқаро стандартларга мослигини оширишга хизмат қилади", – дейилади Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабарида.


Link :
Source : Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments