Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади
19 feb 13:39
News
Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади
20-24 февраль кунлари Миллий футбол марказида Суперлигада фаолият олиб борадиган ҳакамлар учун ФИФА томонидан VAR технологиясига оид ўқув-семинар ташкил этилади.
Машғулотлар ФИФА инструктори раҳбарлигида ўтказилиб, иштирокчиларга VAR тизимининг амалий қўлланилиши, протоколлар, коммуникация жараёнлари ҳамда баҳсли вазиятларни таҳлил қилиш бўйича батафсил тушунчалар берилади.
Ўқув жараёни назарий машғулотлар билан бир қаторда амалий таҳлиллар ва симуляцион вазиятларни ҳам қамраб олади. Бу эса ҳакамларнинг ўйин давомида ВАРдан самарали фойдаланиш, тезкор ва аниқ қарор қабул қилиш имкониятларини янада мустаҳкамлайди.
Мазкур семинар 2026 йилги Суперлига мавсуми старти олдидан ҳакамларимиз учун билим ва кўникмаларни янгилаш, шунингдек, VAR билан ишлашда ягона ёндашувни шакллантиришга хизмат қилади.
Link :
Source : Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments