Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади
01 nov 18:58
News
Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади
"Андижон" - "Бухоро" 1:1
1 ноябрь 2025 йил. Андижон, "Бобур Арена" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: Рустам Чориев, Шоҳруҳ Аъзамов, Азизбек Исақов, Исроилжон Имомназаров
VAR: Ғайрат Жўраев
AVAR: Максим Нехочин
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Диёр Хотамқулов.
Голлар: Доминик Бегич 57, - 0:1 (Фране Чирьяк). Абдулвоҳид Ғуломо 68, - 1:1.
"Андижон": 31.Эржан Токотаев, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Шаҳзод Азмиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 13.Сардорбек Азимов (99.Муҳаммадали Усмонов, 86), 18.Дамир Темиров, 22.Усмонали Исмоналиев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 27.Кристиан Новак, 71.Бектемир Абдуманнонов (23.Дониёр Абдуманнопов, 61).
Захира: 12.Моҳирбек Комилов, 2.Абубакир Ашуров, 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 14.Абдураҳмон Комилов, 16.Абдураҳмон Абдуллаев, 33.Олег Зотеев, 88.Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, .
"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 5.Сардор Қулматов, 6.Равшан Хайруллаев (17.Жавоҳир Рўзиев, 69), 10.Азизбек Амонов (11.Иброҳим Нўъмонов, 86), 22.Тома Табатадзе (19.Билол Туплиев, 69), 25.Фране Чирьяк, 33.Йосип Томашевич, 88.Доминик Бегич, 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич, 97.Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Жавоҳир Ўтамуродов, 8.Анваржон Жўраев, 9.Амирбек Саидов, 14.Алишер Хайруллаев, 27.Муҳаммад Йўлдошев.
Огоҳлантиришлар: Тома Табатадзе 61, Сардор Қулматов 64.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90+5. ЎЙИН ТУГАДИ. "Андижон" - "Бухоро" 1:1
90+2. ЗАРБААА! Жўрабековнинг кучли зарбасидан кейин Токотаев тўпни қайтарди!
90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди
88. ЗАРБА! Бегичнинг зарбасидан кейин Токотаев сейв намойиш этди
86. Ўзгариш. "Бухоро". Амонов ўрнига Нўъмонов тушди
86. Ўзгариш. "Андижон". Азимов ўрнига Усмонов тушди
79. ЗАРБА! Рўзиевнинг тўхтатмасдан йўллаган зарбасидан кейин Токотаев тўпни эгаллаб олди!
75. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Темиров узатган тўпга Исмоналиев бироз кеч қолди!
72. ЗАРБААА! Жўрақўзиевнинг тўп узатишидан кейин Дониёр зарба берди, бироз ноаниқ!
70. ЗАРБА! Томашевичнинг чап оёқда йўллаган зарбаси хавфли, лекин ноаниқ чиқди
69. Ўзгариш. "Бухоро". Табатадзе ва Хайруллаев ўрнига Туплиев ва Рўзиев тушди
68. ГОЛ! Темировнинг кучли зарбасидан кейин Боймуродов тўпни қайтарди, қайтган тўпни Абдулвоҳид Ғуломов дарвозага йўллади - 1:1.
61. Ўзгариш. "Андижон". Абдуманноновнинг ўрнига Дониёр Абдуманнопов тушди
60. Хавфли вазият! Азмиддиновнинг тўп узатишидан кейин Жўрақўзиев бирга бир вазиятга чиқиб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Камига ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор экан.
59. УХХХХХХ! Жўрабековнинг хатосидан кейин Абдуманнонов яқин масофадан зарба берди, Боймуродов оёқлари билан тўпни қайтарди!
57. ГОЛ! Чирьяк билан девор услубида ўйнаган Бегич жарима майдони ичидан гол урди - 0:1.
50. Хавфли вазият! Исмоналиев ва Қулматов курашди, Қулматов йиқилиб тушгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди. Бу вазиятда Исмоналиев рақибни туртган бўлиб чиқди
47. Зарба! Абдуманноновнинг кучсиз зарбасидан кейин Боймуродов тўпни ушлаб олди
46. Иккинчи тайм бошланди
45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0
45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди
41. Зарба! Чирьякнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи ноаниқ кетди
39. Зарба! Хайруллаевнинг зарбаси анча ноаниқ кетди
36. Хавфли вазият! Абдуманноновнинг узатмасидан кейин Исмоналиев рақиб жарима майдонига кириб борди ва тўпни шериги томон узатди, хавфни Икич бартараф этди!
30. УХХХХ! Азизбек Амонов ўнг томондан тўпни жарима майдонига узатди, тўп ҳаммадан ўтиб дарвоза устунига тегиб қайтди!
22. Хавфли вазият! Исмоналиев бирга бир вазиятга чиқиб кетаётганида Жўрабеков тўпни қайтариб юборди
14. ЗАРБА! Ҳамиджоновнинг кучли зарбасидан кейин Боймуродов тўпн қайтарди
10. Яна "Бухоро"дан ҳужум, Хайруллаевнинг жарима майдони ичидан тепган тўпи Новакка тегиб майдонни тарк этди, яна бурчак тўпи
9. ЗАРБА! Бурчак тўпидан кейин Қулматов боши билан аниқ зарба берди, Токотаев иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди
8. ЗАРБААААА! Томашевичнинг узатмасидан кейин Амонов жарима майдони ичида тўпни эгаллаб кучли зарба берди, тўп Токотаевнинг қўлига тегиб дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди!
8. Зарба! Тома Табатадзенинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
7. Хавфли вазият! Абдуманноновнинг узатмасига Азимов бироз ета олмади.
6. Мезбонларда бурчак тўпи, Дамир Темировнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Намангандан қайтишда автоҳалокат натижасида вафот этган "Насаф" мухлиси Маҳмуд Муҳаммадиев хотираси учун 1 дақиқа сукут сақланди.
- Учрашув соат 17:00да бошланади.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments