Latest news

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  1 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  52 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Суперлига. Кумиков энг яхши мураббий ва 19-турнинг қолган лауреатлари News

Суперлига. Кумиков энг яхши мураббий ва 19-турнинг қолган лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Андижон" клуби бу тур ўз майдонида амалдаги чемпион ва бу мавсум пешқадами "Пахтакор"га қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. "Шерлар" мавсумдаги илк мағлубиятни айнан Андижонда қабул қилиб олишди. Шу боис Виктор Кумиков championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Андижон"нинг "Пахтакор"ни мағлуб этишида дарвозабон Элдор Адҳамовнинг хизмати катта бўлди. У баҳс давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 19-турнинг энг яхши дарвозабони Элдор Адҳамов бўлди.  



Бу турда "бургутлар" ҳужумчиси Фарҳод Соҳибжонов "Пахтакор" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 






"Бунёдкор" Тошкент дербисида "Локомотив"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни "қалдирғочлар" сафида Лутфулла Тўраев жуда ақлли ўйнади ва иккита голга ассистент бўлди. Шу тариқа, Лутфулла Тўраев championat.asia талқинига кўра 19-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика