Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди
11 sep 13:06
News


Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди
Бугун аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Унга кўра, "Севинч" "B" гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳ беллашувларига Хитой мезбонлик қилади.
Алоҳида айтиш жоиз, "Уҳан Жиангда" амалдаги чемпион ҳисобланади.
"B" гуруҳи
"Уҳан Жиангда" (Хитой)
"Бам Ҳатун" (Эрон)
"Ист Бенгал" (Ҳиндистон)
"Севинч" (Ўзбекистон)
Маълумот ўрнида, гуруҳ босқичи учрашувлари шу йилнинг 9-23 ноябрь саналарида бўлиб ўтади. Чорак финал учрашувлари 2026 йил 22-23 март кунлари ўтказилади. Ярим финал ўйинлари ва финал май ойида ташкил этилади.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments