Latest news

23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:44ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  9 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  5 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  4 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  59 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  3 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0

Суҳроб Бердиев: “Баъзида гол уришимга омад етишмади” News

Суҳроб Бердиев: “Баъзида гол уришимга омад етишмади”

Про лиганинг 8-тури доирасида “Янгиер-қурувчи” – “Хоразм” (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Суҳроб Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Айтиш керакки, Бердиев беллашувнинг 40-дақиқасида чиройли тарзда “Хоразм” дарвозасини ишғол қилди. 

- Учрашувдан кейинги фикрларингиз қандай?

- “Хоразм” билан ўйин қийин кечди. Биз бундай бўлишини олдиндан билардик. Чунки рақиб жамоа бош мураббийи Руслан ака Аҳмедовни олдиндан танирдим. “Сўғдиёна”да ишлаган вақтимизда жамоани яхши ва тартибли жамоага айлантирганди. Биз ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик ва шу куни омад биз томонда бўлди. 

- Мазкур баҳсда илк голингизни киритдингиз. Аввалги ўйинларда гол уриш учун сизга нимадир тўсиқ бўлдими?

- Тўғриси, кўп имкониятлар бўлди. Лекин ўзим улардан фойдалана олмадим. Омад етишмади айрим ҳолатларда. “Хоразм” билан баҳсда гол уриб олдим. Худо хоҳласа, бундан буёғига янада кўпроқ голлар урган ҳолда жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. 

- Про лиганинг бу йилги мавсуми сизда қандай таассурот қолдирмоқда?

- Дарҳақиқат кучли. Қизиқарли ва муросасиз баҳслар сони ортган. Агар ҳамма жамоанинг майдони талаб даражасида бўлса, чемпионат баҳслари янада қизғин ва юқори даражада ўтишига шубҳам йўқ. 

- Айтингчи, жамоангиз ўз олдига қандай мақсад қўйган?

- Асосий вазифа – кучли бешликга кириш ҳисобланади. Ғалаблари ўйинларимиз билан жамоа мухлисларини хурсанд қилиш ҳисобланади. Умид қиламанки, омадсиз ўйинларимиз ортда қолди ва бундан буёғига ғалабали юришни давом эттирамиз. 

- Суперлига жамоаларидан таклифлар борми?

- Тўғриси, Суперлигадан ҳали аниқ таклиф эшитганим йўқ. Фақат шунга яқин гап-сўзлар бўлмоқда. Барчасини вақт кўрсатади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика