ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)
18 sep 23:50
News


ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)
"Манчестер Сити" - "Наполи" 0:0
"Манчестер Сити": Доннарумма, Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, Орайли, Родри, Бернарду, Рейндерс, Фоден, Доку, Холанд.
"Наполи": Милинкович-Савич, Ди Лоренцо, Беукема, Бонжорно, Спинаццола, Лоботка, Политано, Ангисса, Де Брюйне, Мактомини, Хойлунд.
Четлатиш: Ди Лоренцо (21).
21. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Жованни Ди Лоренцо майдондан четлатилди.
19. Ди Лоренцо жарима майдончаси ёнида сўнгги умид фоли сифатида Холандни йиқитди. Ҳакам биттада қизил карточка бергани йўқ. ВАР ишга тушди.
17. ЗАРБАААААААА!! "Наполи" ҳисобни очишга яқин келди. Бурчакдан узатилган тўпни Беукема боши билан Доннарумма дарвозаси сари йўллади. Жижидан суперсейв!
15. "Сити" бурчак зарбасига эга бўлди. Фоденнинг узатмасига Гвардиол боши билан ноаниқ зарба йўллади.
12. "Наполи" Ҳусановнинг қанотидан ҳужумга ўтди. Ангисса илк уринишда Ҳусановни алдади, иккинчисида эса Абдуқодир ўз устунлигини намойиш қилиб берди.
10. Бурчак зарбасидан "Сити" унумли фойдаланиши мумкин эди. Узатилган тўпни Доку тўхтатишда қийналди. Ҳимоячилар тўпни тепиб юборди, тўп марказдаги Ҳусановгача борди.
9. ЗАРБААААА!! Тижани Рейндерснинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.
5."Сити" тезкор қарши ҳужум уюштирди. Доку катта масофани босиб ўтиб, Холанд томон тўпни оширди, ҳимоячи тўпни қайтарганди. Докунинг ўзи ҳужумда фол ишлатди.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Жамоалар майдонга чиқиб келишган, ЕЧЛ мадҳияси янгради. Баҳс стартига оз вақт қолмоқда.
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Ҳусанов Хойлундга, де Брюйнега қарши бўладиган ўйин стартига оз вақт қолмоқда.
Similar news

Comments