Latest news

22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  0 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  9 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  16 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  17 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  33 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  15 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  8

Станислав Кудряшов: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Клубимиз ривожланишнинг янги йўлини танлади" News

Станислав Кудряшов: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Клубимиз ривожланишнинг янги йўлини танлади"

Суперлига 1-туридан "Локомотив" - "Сурхон" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Станислав Кудряшев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Футбол мавсуми бошлангани билан барчани табриклайман. Мавсум жуда қийин ва қизиқарли бўлади. Терма жамоамиз ҳам илк маротаба ЖЧга чиқди. Мавсумни ғалаба билан бошласак зўр бўларди, аммо футболда ғалабани иккига бўлиб бўлмайди. Биринчи бўлимни жуда ёмон тарзда бошладик. Йигитларни майдонда танимадим. Балки ҳаяжон ўз сўзини айтгандир. Ҳозир бир нима дейиш қийин. Видео таҳлилдан сўнг бир хулосага келамиз. Олдинда иккита уй ўйинимиз бор. Кейинги учрашувларда мухлисларимизни чиройли ўйин билан хурсанд қиламиз деган умиддаман", - дея фикр билдирди Станислав Кудряшов.


- "Сурхон" 2023 йилги мавсумдан буён чемпионатни мағлубият билан бошламоқда. Янги мавсум ҳам бундан истисно бўлмади. Бундай ёмон статистиканинг сабаби нимада?

- Буни билардик ва шу ҳақда футболчилар билан гаплашгандик. Билмадим, ушбу ёмон анъанага чек қуя олмаяпмиз. Ҳозир бир нимага дейиш нотўғри, биринчи барчасини таҳлил қилиб олайлик. Ҳиссиётларга берилиб турибман. Айтиб ўтганимдек биринчи бўлим жуда ёмон бўлди. Танаффусдан кейин эса бироз жонландик, аммо ўтказиб юборган иккинчи голимизни ўйин тақдирини ҳал этди.



- Мавсумдан олдинги интервьюлардан бирида асосий мақсадимиз ёшларга эътибор имконият бериш дедингиз. Жамоа таркиби ҳам анча ёшарди. Ёшлар иборат таркиб тузиш келажакдаги қийинчиликларга сабаб бўлмайдими? Ёшларга тажриба етишмаслиги мумкин ва олдинда узун мавсум бор...

- Клубимиз раҳбарияти шундай йўлни танлайди. Ёшларни тарбиялаш ва уларга имконият бериш. Бу жуда қизиқарли ва тўғри қарор деб ўйлайман. Легионерларни ҳам сафимизга қўшиб олдик. Бир футболчимиз Сербияда ўйнаган, Ричард Фрайдейни эса ўтган "Динамо"да ўйнади. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, биринчи таймда футболчиларни танимадим. Ўтказиб юборган голимиз сабаблими, билмадим. Тажрибали дарвозабонимиз бундай гол ўтказиб юборди. Умуман олганда, биз танлаган йўл шу. Таваккал қилмаган инсон шампань ичмайди деган мақол бор-ку. Биз ўзимизга яраша таваккалга борамиз. Имкон қадар тўғри қарор қабул қилишга ва ўз устимизда ишлашга интиламиз. Кейинги ўйинларимиз бугунгидан яхшироқ бўлади деган умиддаман.

- Демак, "Сурхон" ёшларга имконият бериш йўлини танлагани учун натижага камроқ эътибор берадими? Яъни жамоа учун мусобақа жадвалидаги эгалланадиган ўриннинг аҳамияти камаядими?

- Ҳар бир футболчилар неча ёшда бўлишидан қатъи назар ғалаба учун майдонга тушади. Ҳеч ким мағлубият учун майдонга тушмайди. Таркибимизда иқтидорли футболчилар кўп ва ҳар бир футболчи ўз ёш тоифасидаги терма жамоа аъзоси. Ҳар бир ўйин тажриба дегани. Туркиядаги йиғин доирасида кўплаб ўртоқлик учрашувларида иштирок этдик. Расмий ўйин эса бироз фарқ қилади. Ҳеч қиси йўқ, шундай ўйинлар орқали ўсиб борамиз. Эгаллайдиган ўрнимиз имкон қадар тепароқда бўлгани яхши. Биринчи навбатда мухлислар учун, сабаби футбол мухлислар учун ўйналади.

- Бугунги учрашувда Муҳаммадали Мусахонов иштирок этди. Мусахонов Денов футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда сурхондарёлик ёш чарм тўп усталарига ҳам имконият бериладими?

- Биз ўз вилоятимиз шарафини ҳимоя қиламиз. Сир эмаски Сурхондарё иқтидорларга тўла. Дўрмонов ва Бозоров футбол сулолалари Сурхондарёдан чиққан. Биз ёшларни топиб, уларга имконият берамиз. Биринчи навбатда талантларни топишга интиламиз. Академиямизга эътибор қаратганмиз. U19 ва U21 жамоаларини кузатиб боряпмиз.

Rating:    

Comments

   
01 mar 16:35:28
Жалоладдин Мухаммадович✈
Reply to comment by BXZ BXZ
Хали хам у́зини имеджини футболистлик давридагидек тутиб юрибди экан .
Футболчилик даврида бундай эмас эдиқу
   
01 mar 11:09:25
Акмал Аляров
2001 йил Нефтчи билан чемпион бўлганда ҳам прическа шундай эди
   
01 mar 06:55:40
BXZ BXZ
Reply to comment by Жалоладдин Мухаммадович✈
Кудряшов футбол мураббийга ўхшамайдиқу
Хали хам у́зини имеджини футболистлик давридагидек тутиб юрибди экан .
   
01 mar 00:17:13
Жалоладдин Мухаммадович✈
Кудряшов футбол мураббийга ўхшамайдиқу
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика