Latest news

22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  0 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  9 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  16 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  17 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  33 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  15 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  8

​Шенснидан ҳавас қиларли натижа! News

​Шенснидан ҳавас қиларли натижа!

"Барселона" дарвозабони Войцех Шенсни Чемпионлар Лигаси чорак финалида Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши ўйинда 90 дақиқа ўйнади ва Каталония жамоасидаги мағлубиятсиз ўйинлари сонини 21 тага етказди.

Польшалик дарвозабон бошчилигидаги бу ўйинларда "Барса" 17 ўйинда ғалаба қозонди ва учтасида дуранг қайд этди. Бу учрашувларнинг барчасида Шенсни 11 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Қолаверса, польшалик посбон бир йилдан ортиқ вақт давомида клуб даражасида мағлуб бўлмади. Дарвозабоннинг сўнгги мағлубияти "Ювентус"га 2024 йилнинг март ойида А Серия ўйинида бўлганди. Ўшандан бери у бирорта ўйинда мағлуб бўлмади.

2024 йилнинг ёзида польшалик дарвозабон фаолиятини якунламоқчи бўлган, бироқ асосий дарвозабон Марк-Андре Тер Штеген жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиққани учун каталонияликларнинг таклифини қабул қилган. "Барселона"га келгач, Шенсни тезда Иньяки Пеньяни асосий таркибдан чиқариб юборди.

Аввалроқ "Барселона" Шенсни билан шартномани узайтирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Барселона" 10 апрель куни тунда ЕЧЛ 1/4 финалининг илк учрашувида "Боруссия Д"ни 4:0 ҳисобида таслим қилган эди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика