Latest news

19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  0 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  1 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1

Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш" News

Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"

​Тез орада Тошкентда CAFA U-17 мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу турнирда мамлакат шарафини Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ҳимоя қилади. Жамоа бош мураббийи Сергей Чигодаев мусобақага тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди.

- Нега айнан сизнинг жамоангизни танлашди? Ахир бу U-17 турнири, сизнинг жамоангиз эса бир ёш кичкиналардан иборат...

- Билишимча, барча U-16 жамоаларини олиб келган. Эҳтимол, мусобақанинг аввалги номи сақлаб қолингандир. Ҳамма термаларда 16 ёшдан кичик футболчилар бўлса керак.

- Жамоангизнинг CAFA U-17 Кубогидаги мақсадлари қандай? Уйдаги мусобақада ғалаба қозониш шарт деган вазифа қўйилганми?

- Раҳбарият олдимизга ҳеч қандай жиддий вазифа қўйгани йўқ. Биз учун ҳозир энг муҳими: рақобатбардош жамоа тузиш, яхши селекcия ўтказиш ва шу ёшда энг кучли футболчиларни йиғиш. Бу биз учун яхши синов, чунки CAFA U-17, иштирокчилар рўйхатига назар ташласангиз, деярли U-17 Осиё Кубогининг мини-версиясига ўхшайди. Ҳамма яхши жамоалар, муносиб рақиблар. Бу биз учун мураббий ва футболчилар учун ҳам яхши синов бўлади.

- Сиз таркиб ҳақида айтиб ўтдингиз. Жамоангиздан Ўзбекистон U-17 терма жамоасига ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги учун икки нафар футболчи – Алиев ва Ҳакимов жалб қилинди. Улар бир ёш катта жамоада ўйнаб, турнирда ғолиб чиқишди. Келаси йили, кетма-кет иккинчи марта бўлиб ўтадиган U-17 Осиё Кубогида улардан умидвормисиз?

- Биз уларга ишонамиз, албатта. Улар 2008 йилда туғилган жамоага ёрдам беришди, умид қиламанки, улар ўз ёш тоифасига ҳам кўмаклашишади. Бироқ биз U-17 Жаҳон чемпионатидан кейин уларга умид боғлаймиз. Ҳозир уларга тегмаймиз ёки безовта қилмаймиз.

- Турнирга тайёргарлик борасида қандай шароитлар яратилди?

- ЎФА раҳбарияти биз учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилди: биз яхши меҳмонхонада яшаймиз, табиий майдонларда машқ қиламиз. Йигитлар буни қадрлашади. Улар бундай шароитда яшаш ва машқ қилишдан хурсанд эканликлари аниқ. Бундай муносабатни кўрганингизда кайфиятингиз дарҳол яхшиланади. Фақат майдонга чиқиб, нималарга қодир эканимизни исботлашгина қолди.

CAFA U-17 24-31 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Барча ўйинлар "Дўстлик" стадионида ўтказилади. Турнирда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғиз Республикаси, Эрон ва Афғонистон ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади. Қура ташлаш маросими 23 май кунига белгиланган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика