Latest news

18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 18:42"Ал Батаэҳ" — "Хорфаккан". Ғаниев асосий таркибда  0 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 17:13"Самахи" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  4 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  0 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  3 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  8 11:32Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоага илк маротаба чақирилганимдан хурсандман"  1

Сенсация News

Сенсация

Одамларнинг 3 турдаги хабарларни ўқишга мойиллиги нисбатан юқори бўлади.

Бугун уларнинг барчасини умумлаштирувчи "сенсация" ҳақида гаплашамиз. Сенсация бўлганда ҳам, йил воқеаси ҳақида. Бу АГМК ёки "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги натижалари билан боғлиқ эмас.
Франция чемпионатида мавсум якунланишига 3 тур қолди. Айни пайтда мусобақа жадвалини "Лилль" клуби бошқармоқда. Мавсум бошланишидан аввал воқеалар ривожининг бундай кўриниши тахмин қилинмаган, мавсумнинг одатий ўтиши ва "Пари Сен-Жермен"нинг осон чемпионлиги тахмин қилинган эди. Аммо...

Хўш, "Лилль" аслида қандай жамоа?

Кристоф Гальтье шогирдларининг ўртача ёши — 25,4. Футболчиларнинг умумий қиймати эса 297,5 млн еврога тенг. Солиштириш учун, чемпионлик пойгасида 2-ўринни банд қилиб турган ПСЖ ўйинчиларининг умумий қиймати 829 млн еврога баробар.

Жамоа сафида Жозе Фонте, Бурак Йилмаз, Бенжамин Андре сингари тажрибали футболчилар билан бирга, Тимоти Веа, Бубакари Сумаре ва Жанатан Давид сингари қитьа грандлари эътиборини ўзига жалб қилиб турган иқтидорлилар ҳам бор. Клубнинг жорий мавсумдаги муваффақиятларида Ренато Саншеш ва Юсуф Язижи сингари марказий чизиқ вакилларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

"Лилль"нинг Лига 1'даги тўпурарлари:
1. Бурак Йилмаз - 13.
2. Жонатан Давид - 11.
3. Юсуф Язижи - 7.


Кристоф Гальтье шогирдлари айни пайтда Франция чемпионатида энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди (22). Европада энг кам мағлубиятга учраган жамоалардан бири - 3.

Жамоанинг муваффақиятларида 35 ёшли Бурак Йилмазнинг ўрни бўлакча. У клубнинг энг яхши тўпурари бўлиш билан бирга, муҳим вазиятларда жамоадошларини ҳам голли узатма билан таъминлаяпти.
"Лилль" сўнгги 3 турда "Ланс", "Сент-Этьен" ва "Анже" имтиҳонидан ўтиши керак. Жамоа мазкур баҳслардан кейин ҳам ПСЖ билан орадаги тафоввутни (1 очко) сақлаб қолса, жорий мавсум чемпионлигини тантана қилади.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Қадрли мухлис, "Лилль" жорий мавсум Франция биринчилигида зафар қучишига ишонасизми? Сизнингча, мавсумнинг энг катта сенсацияси қайси?

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика