Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоага илк маротаба чақирилганимдан хурсандман"
24 aug 11:32
News


Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоага илк маротаба чақирилганимдан хурсандман"
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган ОКМК – "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугунги ўйин ҳақида...
- Барчани қийин ғалаба билан табриклайман. Ўйин шундай руҳда кечишини билардик. Имкониятлардан фойдаланиб, уч очкони қўлга киритдик.
- ОКМКнинг охирги ўйинлардаги муваффақиятсизлиги ҳақида...
- Ҳар қандай ўйиннинг ўзига яраша қийинчилиги бор. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга чиқамиз.
- Терма жамоага чақирилгани ҳақида...
- Бу янгилик билан барча жамоадошларим, яқинларим, илк навбатда, оила аъзоларим табриклади. Расмий равишда биринчи маротаба миллий терма жамоага чақирилганимдан хурсандман. Худо хоҳласа, бу жараён давомий бўлиши учун ҳаракат қиламан.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments