Latest news

21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  75 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  2 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  13 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  18 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10

Сардор Қобулжонов: "Бухоро" шу йилнинг ўзида Суперлигага қайтишга тайёр!" News

Сардор Қобулжонов: "Бухоро" шу йилнинг ўзида Суперлигага қайтишга тайёр!"

"Бухоро" клуби посбони Сардор Қобулжонов Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Оқ-тепа"га қарши баҳсдан олдин championat.asia сайтига қисқа интервью берди.

- Янги мавсумга тайёргарлик қандай ўтди?
- Тайёргарлик аъло даражада ўтди. Тошкентда бир қатор назорат учрашувларида иштирок этдик, машғулотлар ўтказдик. Про лиганинг янги мавсумига тайёрмиз дея оламан.

- Биринчи турдаги рақиб "Оқ-тепа" ҳақида қандай фикрдасиз?

- Рақиб бир неча йиллардан буён Про лигада иштирок этиб келмоқда. Анчагина яхши ва кучли жамоа деб ўйлайман.

- Мавсумнинг дастлабки иккита учрашувини сафарда ўтказиш қанчалик оғир?

- Дастлабки икки учрашув сафарда ўтиши албатта ҳар қандай жамоа учун қийин бўлади. Лекин бунга эътибор бермаслигимиз лозим. Чунки бизнинг мақсадимиз битта - Суперлигага қайтиш!

- Жамоа шу йилнинг ўзида Суперлигага қайтишга тайёрми?

- ИншаАллоҳ тайёр. Худо хоҳласа, шу йилнинг ўзида Суперлигага чиқамиз.

- Биламизки "Бухоро"га легионер дарвозабон Раҳат Жапаров келган. У ҳақида қандай фикрдасиз? Рақобатга тайёрмисиз?

- Жапаров анча яхши дарвозабонлигини машғулотларда кўрсатди. Рақобатга ҳамиша тайёрман, рақобат бор жойда ўсиш бўлишини мендан яхши биласиз.

- Бухоролик мухлисларга тилакларингиз...

- Мухлисларга тилагим - бахтимизга доим соғ бўлишсин, футбол улар билан қизиқ!

Мақсуд Комилов суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика