Latest news

00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:39Англия лига кубоги. ​"Кардифф Сити" – "Челси". Таркиблар маълум  1 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  4 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 00:06Испания кубоги. "Гвадалахара" – "Барселона": Тер Штеген бу мавсумдаги илк ўйинида майдонга тушади  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  9 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  9 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  5 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  9 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4

Сардор Мирзаев: “Мухлислар ишончини оқлаймиз” News

Сардор Мирзаев: “Мухлислар ишончини оқлаймиз”

Биринчи даврани омадсиз ўтказган “Нефтчи” иккинчи даврага Тошкентда тайёргарлик кўрмоқда.
Биз фурсатдан фойдаланиб, жамоа аъзоси Сардор Мирзаев билан суҳбатлашдик. Айтишимиз лозим, Сардор “Шўртан”га қарши сафардаги баҳсда ўз дубли билан “Нефтчи”га ғалаба келтирди. 

- Cардор, мавсумни омадсиз тарзда ўтказаётган "Нефтчи"нинг биринчи даврадаги ўйинлари ҳақида гапириб ўтсангиз.
- Чемпионатни ёмон бошлагандик дея олмайман. Ҳаммаси режа асосида кетаётганди. Бироқ ўз уйимизда “Металлург”га имкониятни бой бериб қўйганимиздан кейин бизни омад очиқчасига тарк этди. Шундан сўнг жамоамизни омадсизлик қуршаб олди. Қолаверса, “Пахтакор”га ҳам ютқаздик. Кетма-кет мағлубиятлар бизни тушкунликка тушириб қўйди. Шу тушкунликдан чиқиб кетишимиз қийин бўлди. Натижада турнир жадвалида ўзимизга мос бўлмаган поғонадан жой олдик.

- Биринчи даврадаги омадсизликнинг асл сабаби нима билан боғлиқ? Фақат тушкунликми ёки бошқа сабаблар ҳам борми? 
- Бу ҳам қайсидир маънода сабаб, аммо ўша тушкунликка омадсизлик туфайли тушиб қолдик. Аслида айрим беллашувларда омад бизни тарк этмаганида бугун сиз билан бу мавзуда гаплашмаётган бўлардик. Ўйлашимча, биринчи даврада “Нефтчи”га омад кулиб боқмади. Айрим баҳсларда тайёр ғалабани қўлдан чиқарганимиз сўзимга исбот бўла олади.

- Айнан қайси ўйинлардаги мағлубиятларни назарда тутяпсиз?
- Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши баҳсда тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Гарчи сафарда ўйнаётган бўлсак-да, биринчи голни биз ургандик, бироқ учрашув якунига қадар ўз дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Натижада ғалаба мағлубиятга айланиб кетди. Шахсан менга мазкур мағлубият роса алам қилганди.

- Янги мураббийларнинг иш услубига кўникиш қандай кечмоқда?
- Ҳар қандай мураббийнинг ўз иш услуби бор. Табиийки, футболчилар бунга мослашишлари шарт. Бизда бошида озгина қийинчилик бўлди. Ҳар ҳолда кўп йиллар бир услубда тўп сурганмиз. Лекин бора-бора янги устозларимизнинг иш услубига ҳам кўникиб қолдик. Айни кунларда Тошкентда йиғин ўтказяпмиз. Бу йиғин давомида Амет Мемет бошчилигидаги устозларимизнинг услубига янада мослашиб қоламиз, деб ўйлайман.

- Сардор, холис айтингчи, "Нефтчи" бу йил нечанчи ўринлар учун кураша олади?

- Ўйлашимча, иккинчи даврада ўйинмизни яхшилаб, ғалабаларимиз сонини оширсак, бемалол кучли олтиликдан жой оламиз.

- "Нефтчи" мухлисларига иккинчи давра олдидан нима дея оласиз?
- Ишқибозларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилишда давом этамиз. Улардан бизни иккинчи даврада ҳам қўллаб-қувватлашларини сўраймиз. Насиб қилса, натижаларимиз яхшиланиб, мухлисларимизни ғалабаларимиз билан хурсанд қиламиз.

- Сардор, энди ўзингиз ҳақингизда гаплашсак. Сўнгги йилларда футболчи сифатида ўсишга эришмаганга ўхшайсиз. Шу фикрга қўшиласизми?
- Ҳа. Менинг асосий мақсадим – миллий терма жамоа сафида тўп суриш. Бунинг учун машғулотларда тинмай ишлаб, учрашувларда ўзимни кўрсатиб, кучли клубларнинг эътиборини қозонишим лозим. Шундагина нимагадир эриша оламан. Ҳали ёшман, ўзимни кўрсатишим учун вақт бор. Худо хоҳласа, бундан ҳам яхшироқ ўйнаб, савиямни ошираман, деган умиддаман.

- Жамоа алмаштириш вақти келмадимикан?
- Ҳозир бир нарса дейишим қийин. “Нефтчи” билан тузилган шартномам йил охирида ўз кучини йўқотади. Агар ўша вақтда “Нефтчи”дан устун клублардан таклиф бўлса, ўйлаб кўраман. Сабаби, миллий терма жамоада тўп суриш учун савиямни оширишим шарт.

- Нега ўз вақтида ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида иштирок этган тенгдошларингизнинг аксари ўсишдан тўхтаб қолди? Хусусан, сиз ҳам.
- Айтганимдек, савия ошиши учун футболчи кучли клублар сафида ўйнаши лозим. Мен бу гап билан “Нефтчи”ни кучсиз демоқчи эмасман. “Нефтчи”ни қандай клублигини айтмасам ҳам барча жуда яхши билади. Ҳамма айб ўзимда, қаердадир хатога йўл қўйган бўлсам керак. Аммо эътибор беринг, “Пахтакор”да ўйнаб келаётган Темурхўжа Абдухолиқов, Акбар Исматуллаев сезиларли даражада тажриба ортиришди. Нега? Сабаби, клуб ҳар мавсум халқаро мусобақаларда тўп суради. Бу табиийки, уларни янада яхшироқ савияга чиқишлари учун хизмат қилади.

- 2009 йил Мисрдаги жаҳон чемпионатида ўйнаган жамоадошларингиз орасида фақатгина Ислом Тўхтахўжаев аввалги савиясини ушлаб қолди.

- Ислом дўстим, унинг ҳар бир ютуғини хурсандчилик билан қабул қиламан ва унга омад тилайман! Тўхтахўжаевнинг асосий ютуғи, уни миллий терма жамоага чақирилгани билан боғлиқ деб ўйлайман. Ўзига бўлган ишонч ортди, юқори савиядаги учрашувларда майдонга тушиб, тажрибасини ошириб бораверди. Мана натижаси.

Мазкур суҳбат қисқартирилган ҳолда ҳавола қилинди. 

Фурқатбек НИШОНОВ суҳбатлашди. 
«ФутболЭкспресс» газетасидан олинди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика