Latest news

21:25Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 4:1 (матнли трансляция)  21 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  171 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  12 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  0 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  4 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13

Санжар Асқаралиев: “Ҳеч қачон рақобатдан чўчимаганман” News

Санжар Асқаралиев: “Ҳеч қачон рақобатдан чўчимаганман”

“Нефтчи” жамоаси иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўрди.
Танаффусдан фойданалган клуб раҳбарияти жамоа сафини кучайтиришга ҳаракат қилишди. Жумладан, “Нефтчи” сафига иккинчи давра арафасида саккиз нафар янги ўйинчи келиб қўшилди. Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнининг асосий қисми Тошкентда олиб борилди. 

“Шўртан”га қарши кечадиган ўйиндан олдин жамоа етакчиси Санжар Асқаралиев билан қисқача суҳбатда бўлдик.

- Биринчи давра сўнггидаги ғалабалар футболчилар руҳиятини кутариб юборди. Ўзимизга бўлган ишонч ортди. Ҳозир барчанинг кайфияти аъло. Мен ҳам қолган ўйинчилари каби “Шўртан”га қарши кечадиган ўйин ҳақида ўйлаяпман. Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Иккинчи даврага тайёргарликдан кўнглингиз тўлдими?
- Албатта. Тошкентдаги йиғин чоғида бир нечта жамоалар билан назорат учрашувларини ўтказдик ва бу ўйинлар бизга асқотди.

- Жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчилар борасида нималар дея оласиз?
- Жамоамиз сафига келиб қўшилган ўйинчиларнинг барчаси юқори савияли. Мураббийларимиз ҳар бир чизиқни кучайтиришга ҳаракат қилишди. Ўйлайманки, олиб борилган селекция ишлари ўз самарасини беради.

- Янги футболчилар келгач, жамоада рақобат ҳам кучайди. Энди асосий таркибда майдонга тушиш осон бўлмайди.
- Нимани назарда тутаётганингизни тушундим. Мен ҳеч қачон рақобатдан чўчиган эмасман. Бундан ташқари, кимни майдонга туширишни мураббийлар ҳал этишади. Профессионал футболчи сифатида уларнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламан. “Нефтчи” ўйинчиси эканман, жамоанинг ғалабаси учун бор маҳоратимни ишга соламан. 

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика