Latest news

02:41Испания кубоги. "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги финал қайси санада ўтиши маълум  0 02:30Испания кубоги. "Барселона" ярим финалда "Атлетико"ни доғда қолдирди. Финалда "Эл класико" кўрамиз!  54 02:00Италия кубоги. "Милан" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида муроса кўчасини танлашди  5 01:55АПЛ. Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" ғалаба қозонди   2 01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  122 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  3 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  3 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  4 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  46

Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида News

Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида

Бу йил бошида Суперлигага қайтган "Локомотив" яна Про лигага равона бўлди.

Мавсум бошида бир нечта тажрибали футболчиларни ўз сафига қўшиб олган "темирйўлчилар" ўз мақсадларига етиша олмадилар. Бунда мураббийлар алмашинуви, барқарорсизлик, ғалабасиз сериялари умуман барчаси бирлашиб муваффақиятсизликка етаклади. Биз бу борада "Локо"нинг етакчиси Санжар Турсуновнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Локомотив"га ўтганингизда мақсадларингизни айтгандингиз. Мавсум якунланди ва жамоа Про лигага тушиб кетди...

- Мавсум бошида клуб раҳбарияти билан режаларимиз бошқача эди. Ёшларни секинлик билан таркибга қўшиб бориш ва "Локомотив"ни Суперлигада олиб қолишни мақсад қилгандик. Александр Стоймировичга охиригача имконият берилмади. Бунинг турли сабаблари бор. Буни футболни ичида юрган одамлар билади. Жамоанинг натижасига қараб ўйнашни бошлади. Бироз сабр етмади. Бир йилда 3-4 мураббий алмашди. Бунинг натижасида йигитларда турли вазиятлар юзага келди. 

- Бир мавсумда жамоани 4 нафар мураббий бошқарди. Кимга қандай имконият берилди?

- Мураббийлар ўзгариши раҳбариятнинг қарори ҳисобланади. Крестининни олиб келганимиз яхши қарор бўлди, лекин унга ҳам охиригача имконият яратилмади. Агарда у қолганида "Локомотив"нинг Суперлигада қолиши эҳтимоли ошарди. Битта мен эмас, жамоадаги футболчилар ҳам шундай фикрда эди. 

- Крестинин кетгач янги мураббий номи эълон қилинди. Кейин эса сиз жамоани тарк этдингиз. Бундай қарорга келишингизга нима сабаб эди?

- Мавсум тугамасидан кетишимга келсак, одамда ғурур деган нарса бўлади. Мен бу одам билан ишлашни истамадим. Нима учунлигини ҳамма билади. Раҳбариятнинг мазкур қарорига тушунмадим. Григорий Колосовский "Металлург" билан охирги ўринда юрди, Бабаян шунча бюджет билан чемпион бўла олмаган. Бу қарорга мен қўшилмадим. Агар ўртада юрган мураббий келганида ҳам бошқа гап эди. Биздан пастдаги мураббий келиб яна жамоани тушириб юбориши мантиққа тўғри келмайди. У мураббий "Локомотив"ни олиб қолишига ишонмадим. "Металлург" Суперлигада қолди. Усиз жамоа яхши ўйнади. 

- "Аждарлар"нинг чемпионлиги Суперлигада қолган жамоалар кучсизланганиданми?

- "Насаф" бу чемпионликка муносиб эди. Рўзиқул Бердиевни ҳам табрикладим. Чемпионат баҳсларига келсак, "Насаф"га "Навбаҳор", ОКМК жамоаларининг хатолари, қайсидир жойда охиригача курашмагани ҳам фойда берди. Футболда кимдир хато қилади, яна кимдир ундан фойдаланади. "Насаф" мухлисларига чемпионлик муборак бўлсин деб қоламан. Суперлига кучайдими ёки йўқми лекин тарихда қоғозга "Насаф" чемпионлиги ёзилди. 

- Ўзбекистон терма жамоасининг охирги икки учрашуви ташқаридан қандай таассурот қолдирди?

- Терма жамоага келсак, аввал ҳам айтганман менга Катанецнинг тактикаси ёқмайди. Ҳозирги пайтда яхши футболчиларимиз бўла туриб 5 та ҳимоячи бўлиб ўйнаш тўғри келмайди. Бу футболчилар билан Жаҳон чемпионатига чиқамиз. Олдинда тактикамизда нимадир ўзгариш бўлишини, кўрган одам бу жамоада келажак бор дейишини истардим.

- Шундай хабар эшитдикки, Санжар Турсунов "Бунёдкор"га ўтади ёки футболни тугатади?

- Ҳозир 50/50 ҳолатдаман. Футболдан бироз пауза олмоқчиман. Бу танаффус кейинги фаолиятимга таъсир қилиши аниқ. Лекин футболсиз яшолмасам керак.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика