Latest news

00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  4 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  1 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  20 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2

"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди News

"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди

Россиядаги спорт тиббиётининг етакчи мутахассисларидан бири Эдуард Безуглов "Финт Тураева" подкастида Остон Ўруновнинг жароҳатлари табиати ҳақида тўхталди.

Россиялик мутахассис Ўзбекистон терма жамоаси тиббиёт ходимларига ЖЧ-2026 саралаш босқичининг ҳал қилувчи ўйинларида ёрдам берганди.

"Остон Ўруновнинг жароҳатлари Алан Загоев ва Арсен Захарян дуч келган жароҳатларга ўхшаш деган фикрни эшитдим. Иккаласи ҳам мушакларнинг шикастланишидан азоб чекиб келади (Захарянда ҳалигача шу муаммо): улар бир марта мушакни "йиртиб олди", кейин эса қайталанди ва ҳоказо. Сиз бунга розимисиз?

Загоевнинг ҳам, Захаряннинг ҳам вазияти бироз бошқача. Уларда турли жароҳатлар бор эди. Бу ерда сабабини излаш керак: жароҳатнинг худди шундай қайта-қайта такрорланиши мумкин эмас. Айтайлик, жароҳат бор эди, футболчи ҳеч қаери оғримаётгани ва у машғулотга ёки ҳатто ўйнашга тайёрлигини айтади. Аммо номутаносиблик сақланиб қолиши мумкин. Бундай паллада номутаносиблик йўқолгунча футболчини реабилитация қилиш керак.

Сабаблар турлича бўлиши мумкин. Бир жамоадаги футболчи доимий равишда жароҳат олгани, ҳеч қачон жароҳатдагилар рўйхатидан чиқмагани, кейин бошқа клубга ўтиб, барқарор ўйнай бошлаганига камида 20 та мисол келтира оламан. Бизда – ЦСКАда шундай футболчи бор эди – бразилиялик Бруно Фукс. Ҳозир у ўз ватанида ўйнаяпти, яхши статистикага эга. У ЦСКАдаги илк жароҳатини захирадан майдонга тушиб, рақиб жарима майдончасида бурчакка югурганида олди. У югураётганда (шунда ҳам тез эмас), сон мушакларини шикастлади. Бу кутилмаганда қабул қилиб бўлмайдиган жароҳат. Бу бошидан нимадир нотўғри эканлигини англатади.

Тушунишимча, бундай вазиятларда ўйинчилар қўрқиб қолади. Ҳар бир янги жароҳат кейинги сафар, тўлиқ тикланишдан кейин жароҳат олиш қўрқувидир. Ўйинчи "қўзғалади", мураббий унга доимо ишона олмайди, чунки у асосий гуруҳ ва лазарет ўртасида кезиб юради. Менимча, Остон Ўруновда айнан шу муаммо бор. Аммо бу ерда, албатта, омиллар мажмуаси бор – сабаб фақат бошда деб айтолмаймиз.

Ўзбекистон терма жамоасида бўлган вақтимда айтишим мумкинки, у ерда ҳамма нарса энг юқори даражада. Футболчилар машғулотлар ва ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда, улардан сўнг тикланиш, барча керакли витаминларни қабул қилмоқда. Ишончим комилки, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби ва тиббий хизмати Остон Ўруновнинг Жаҳон чемпионатига тайёр бўлиши учун бор куч-ғайратини ишга солади", – деди Безуглов.


Эдуард Безуглов иштирокидаги "Финт Тураева" подкастининг тўлиқ версиясини ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин (рус тилида):

Rating: +4   

Comments

   
28 jul 15:12:32
fahritdin
Остоннинг илгари пайлари , мушаклари чузилган жойларида триггерний точкалар пайдо булган!!! Ана уша ТТ ларни физиотерапия , блокадалар билан йукотиш керак !!! Огрикни уша ТТ лар беради.
   
28 jul 13:03:07
Мирзаев Б
Остон яхши уйинчи эди ,лекин спорт формасидан чикиб кетти жчгача тузалсаям формага кириб улгурмаса керак
   
28 jul 12:35:46
NEWS 24
Oston yaxshi oyinchi lekin tibiy xodimlarimizni malakasi yaxshi emas buni xayotda kop koryapmiz nega Chet elda davolanamiz mtjda xam shu axvol birinchi orinda pul turibdi biznes turibdi menimcha ostonga uzoqroq dam berish kerak balki 1-2 yil ketar
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика