Рустам Турдимуродов: "Менга берилган имкониятдан фойдаландим"
09 aug 06:48
News
Рустам Турдимуродов: "Менга берилган имкониятдан фойдаландим"
Термизликлар таркибида иккинчи даврада келиб қўшилган Рустам Турдимуродов дебют голини урди. Учрашувдан сўнг ҳужумчининг фикрлари билан қизиқдик.
- Янги жамоадаги дебют гол қандай ҳиссиётларни берди?
- Дебют гол, менга берилган имкониятдан фойдаландим. Очиғини айтганда таърифлаб бўлмайдиган ҳиссиётларни берди.
- Голга шахсан ўзингиз қандай таъриф берасиз? Ҳаракатларингизда қайси футболчига ўхшашлик бор?
- Машғулотларда тўпни қабул қилиш устида кўп ишлаган эдик. Бу ўйинда ўз самарасини берди. Болалигимдан Эден Азарни ўйинларини кўп кўрганман. Фикримча, уникига ўхшади.
- "Сурхон" фаолиятингизда янги жамоа. Клубдагилар қандай кутиб олди?
- Жамоа жуда яхши қарши олди. Ёш жамоа, ўйин амалиёти кўпроқ берилади. Тез мослашиб олганим ўзимга яхши бўлди.
- "Хоразм" билан ўйинда ғалабага нима етишмади?
- Иккинчи голдан сўнг эътиборни янада жамлашимиз керак. Айнан шу жиҳат етишмади.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments