Latest news

17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  0 17:35Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  2 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  1 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  9 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0

Руслан Аҳмедов: " Суперлигага чиқиш учун “Турон” билан “Андижон” асосий номзодлар деб ўйлаяпман" News

Руслан Аҳмедов: " Суперлигага чиқиш учун “Турон” билан “Андижон” асосий номзодлар деб ўйлаяпман"

“Андижон” – “Хоразм” (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов саволларга жавоб қайтарди.

-  Биринчи навбатда “Андижон” мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Улар ғалабага ҳақли эди. Шунга яраша кўпроқ имкониятларни яратишди. Тўғри, иккинчи бўлимда қарши ҳужумларда вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Аммо “Андижон”да тажрибали ўйинчилар бор, яхши шаклланган жамоа. Ўз майдонимизда бу клубни мағлубиятга учратганимиздан кейин ҳам “Андижон” ҳали ўз сўзини айтади, деб таъкидлагандим. Суперлигага чиқиш учун “Турон” билан “Андижон” асосий номзодлар деб ўйлаяпман. Тажрибали мураббий ишлаяпти, шаклланган жамоа. Таркибимизда про лигада умуман ўйнамаган 5-6 та футболчилар бор. Тажрибалари етарли бўлмагани эвазига хатога йўл қўйишиб, гол ўтказдик. Бу – футбол. 


-  “Андижон” сиз кутган ўйинни кўрсатдими ёки...

-  Шундай ўйин кутгандик ва шунга яраша тайёрлангандик. Таркибимиз ёшроқ бўлгани боис сафарлардаги учрашувларда тажриба етишмаяпти. Ўз уйимизда эса яхши ўйнаяпмиз. Стратегиямиз бўйича ёшларни аста-секин етиштириб, таркибимизни ёшартирмоқчимиз. Балки кейинчалик жиддий мақсад қўйилиши ҳам мумкин. 

-  Ўйин бошида жамоангизда ҳимоявий ўйин кўрдик. Ҳисоб қисқарганидан кейин ҳужумга кўпроқ ўтилди...

-  Футбол шунақа. Футбол темпи бўйича бошида 15-20 дақиқа давомида мезбонлар босим қилади. Кейин темп тикланади. Бутун дунёда шунақа. Тактикамиз ҳам шундай эди. Кўп ҳужум қиламиз, деган умидимиз ҳам йўқ эди. Саноқли қарши ҳужумларга тайёрланиб тургандик. Улардан биттаси амалга ошди, қолганини ўзинглар ҳам кўрдинглар, амалга ошмади. Кучимиз ҳам етмади. “Андижон” жамоаси таркиб ва жисмоний ҳолат бўйича ҳам бизга нисбатан яхшироқ. 

-  Сафарда жамоангиз яхши ўйнай олмаётганини айтдингиз. Бу майдон билан боғлиқ эмасми? Чунки ўз уйингларда сунъий майдонда ўйнайсизлар. Яқинда эса табиий майдонга ўтасизлар.

-  Тўғри, марказий стадионимиз тайёрланяпти. Балки иккинчи давра арафасида фойдаланишга топширишар. Саволингиз тўғри. Имкон қадар бу ерга келишимиздан олдин 2-3 кун табиий майдонда шуғулландик. Аммо барибир бу етарли эмасди. 

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика