Latest news

00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  0 00:21Испания кубоги. "Талавера" - "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:29Англия лига кубоги. "Манчестер Сити" – "Брентфорд". Ҳусанов асосий таркибда!  4 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  1 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:36Испания кубоги. "Атлетико Балеарес" – "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум!  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  10 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0

Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади" News

Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (1:1) учрашувидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Рақиб бугун зич ҳимояланди ва бу бизга қийинчилик туғдирди. Лекин ғалаба қозона олмаганимиз учун ўзимиз айбдормиз. Охирги зарбани беришда футболчиларимизга совуққонлик етишмади. Рақиб эса гол уриб олгач ҳимояга катта эътибор қаратди.

- Айтиб ўтганингиздек, "Андижон" бугун яхши ҳимояланди.

- Барибир ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Лекин нимаям дердим, дуранг қайд этилди. Суперлигамизда кутилмаган натижалар кўп кузатиляпти ва чемпионат шуниси билан қизиқ ўтяпти.

-  Жамоага таклиф этилган легионерлар бўйича ижтимоий тармоқда турли гаплар айланди.

- Бу ҳақда олдинги ўйиндан кейин ҳам айтгандим. Виза билан боғлиқ масалалар сабаб легионерларнинг сафимизга қўшилиши бироз кечикди. Насиб қилса улар тезда жамоамизга киришиб кетади.

- Бу мавсум ҳар икки жамоа ўз омадини Осиё майдонларида синаб кўради.

- Ҳа, шундай. Биз Элит Осиё чемпионлар Лигасида, "Андижон" эса ОЧЛ 2да иштирок этади. Бизнинг мақсадимиз ғолиб чиқиш эмас, балки муносиб иштирок этиш. Имкон қадар яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қиламиз. Бу йил Суперлига чемпионлигини ўзимизда сақлаб қолишимиз керак.

- "Насаф" сафида дебют қилган Аденис Шала ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Бу футболчи машғулотларимизда фақат икки марта қатнашди. Унинг кучли томонлари бор ва тезкор ўйинчи. Кейинги учрашувларда Шала ўзини кўрсатишига умид қиламиз.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика