Роналдиньо уй қамоғидан қачон чиқиши маълум, у Бразилияга бошқа қайтмаслиги мумкин
01 aug 2020 21:50
News
Роналдиньо уй қамоғидан қачон чиқиши маълум, у Бразилияга бошқа қайтмаслиги мумкин
Бразилиялик таниқли юлдуз 7 март куни Парагвай чегарасида сохта паспорт билан қўлга тушганди.
У ҳозирда мазкур давлатда уй қамоғида сақланмоқда. ESPN манбасига кўрса, 40 ёшли футболчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлса, августда озодликка чиқарилади.
Судда Роналдиньо ўзи ва акасига сохта ҳужжатларни тайёрлашда бразилиялик тадбиркор Вилмондес Соуза Лирия ёрдам берганини тан олган.
Собиқ ўйинчи озодликка чиққанидан кейин ҳар ойда жарима тўлаши ва хатти-ҳаракатлари тўғрисида тегишли идораларга ҳисобот бериб боришга мажбур бўлади.
Хабарда келтирилишича, Роналдиньо Бразилияни бир умрга тарк этмоқчи. У акаси билан Кастельдефельс шаҳридаги (Испания) уйга кўчиб ўтиши кутилмоқда. Айнан шу шаҳарда Лионель Месси, Луис Суарес ва “Барселона”нинг бошқа аъзолари ҳам истиқомат қилади.
Link :
Source : ESPN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments