Latest news

18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  3 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  7 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  4 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  1 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3

Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин News

Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин

“Реал Мадрид” вингери Родриго жамоадаги мавқеидан норози бўлиб, жамоани тарк этиш эҳтимоли бор.

 24 ёшли бразилиялик футболчи бу мавсумда Ла Лига ва Чемпионлар лигасида 13 та ўйин ўтказган (уларнинг 3 тасини асосий таркибда бошлаган) ва фақат 1 та голли пас берган. У жами 359 дақиқа майдонда бўлган — бу 4 та тўлиқ ўйинга тенг ёки ўртача ҳар ўйинда 27 дақиқадан.

ESPN Brasil хабар беришича, Родриго ҳозир ёзга нисбатан кўпроқ норози бўлиб қолган. У январ ойидаги қишки трансфер ойнасида “Реал”ни тарк этиши мумкин.

Ҳозирча Хаби Алонсо қўл остида унинг ҳолати ўзгаришига ишора йўқ. Шу сабабли ҳам футболчи, ҳам клуб, гарчи буни оммавий равишда билдирмаётган бўлсалар-да, келаси трансфер ойнасидаги эҳтимолий таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Айтилишича, Родриго агар кетадиган бўлса, Англия Премер-лигаси клубига ўтишни афзал билади. Ҳозирча расмий таклиф йўқ, аммо агар трансфер ойнаси очилишигача унга қизиқиш пайдо бўлса, ҳам ўзи, ҳам клуб, ҳам мураббийлар штаби бу таклифни кўриб чиқади.

Август ойида “Реал” Родригонинг нархини 80–100 миллион евро орасида баҳолаган эди. Шунингдек, “Арсенал” ва “Бавария” томонидан бразилияликка қизиқиш бўлгани хабар қилинган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика