“Реал”дан ҳайдалган мураббий: “Тоза виждон билан кетяпман”
01 mar 2019 18:59
News
“Реал”дан ҳайдалган мураббий: “Тоза виждон билан кетяпман”
“Реал”нинг ёшлар жамоаси мураббийи Альваро Бенито “қироллик клуби”нинг асосий таркиб футболчиларини Эл-Класикодаги йирик (0:3) мағлубиятидан сўнг, танқид қилгани сабаб раҳбарият томонидан истеъфога чиқарилди.
“Қайтганимдан буён клубга боримни бердим. Юрагимдаги жамоани тоза қалб билан тарк этмоқдаман. Мен доим “Реал”ни яхши кўрганман ва севишда давом этаман. Менинг виждоним тоза. Сабаби, тарбияланувчиларга “Реал”нинг стандартларига кўникишга ва ўйин борасида ўсишига ёрдамлашдим. Раҳбариятнинг менга нисбатан чиқарган қарорини ҳурмат қиламан.”, - дейди Бенито.
Маълумот ўрнида, 42 ёшли мутахассис “Реал”нинг ёшлар жамоаси мураббийи бўлиб 2015 йилдан буён фаолият олиб борарди. 1996-2002-йилларда эса “қаймоқранглилар“нинг асосий жамоасида, кейинчалик “С“ ва “В“ жамоаларида тўп тепган.
Link :
Source : Marca.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments