Latest news

16:15Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби "Нефтчи"ни тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:53"Бавария"да дарвозабонлар қолмади — барчаси жароҳатланган  1 15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  2 14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  8 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  2 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  0 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  9 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  4 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  11 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  2 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  2 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  17

"Реал"да ўйнаган энг омадли испан қўшиқчиси ҳақида биласизми? News

"Реал"да ўйнаган энг омадли испан қўшиқчиси ҳақида биласизми?

Таъсирли воқеа.

Биз Хулио Иглесиасни Испаниянинг энг таниқли қўшиқчиларидан бири сифатида биламиз, аммо ҳамма ҳам уни "Реал" дарвозабони бўлганини эслолмайди.

Хулио болалигида спорт фаолияти тўғрисида жиддий бош қотирган – ёш испаниялик футбол даромад манбаи эканлигини тушуниб етади. У спорт оламида муҳим шахс бўлишни орзу қилар, ўзини "Реал"нинг асосий ўйинчиси сифатида кўриб, жамоа билан кўплаб кубокларни ютишини тасаввур қиларди. Ҳа, 16 ёшдан 20 ёшгача дарвозабон сифатида ўйнаган Иглесиас чиндан ҳам истеъдодли футболчи эди.

Испан 16 ёшида "Реал Мадрид" академиясида пайдо бўлди. Клуб бу даврда ҳақиқатан ҳам ажойиб дамларни ўтказаётган эди, чунки кетма-кет беш марта Европа чемпионлари кубоги (ҳозирги Чемпионлар лигаси) совринини ютганди. Кўпчилик "Реал"да ўйнашни орзу қилади, Хулио эса бундай имкониятга эга эди. Мураббийлар Иглесиас жуда қобилиятли дарвозабон эканлигини ва уни ёрқин келажак кутаётганини тахмин қилишарди. Эҳтимол, фожиали воқеа бўлмаганида, биз Хулиони буюк қўшиқчи сифатида билмаган бўлардик.

1963 йилнинг 22 сентябрида Хулио Иглесиас даҳшатли автоҳалокатга учради ва кейинги икки йилни шифохонада ўтказди: шифокорларнинг айтишича, у мўжиза туфайлигина тирик қолган. Воқеа натижасида Хулионинг ўнг оёғи синган, умуртқа поғонаси ва юзининг чап томони жиддий жароҳатланган. Бундай жароҳатлардан сўнг, майдонга қайтишни фақат орзу қилиш мумкинлиги маълум бўлади – Иглесиас эндиликда юриш учун қаттиқ курашишига тўғри келган.

"Дастлаб қўрқувни ҳис қилдим. Атрофимдаги одамларнинг юзига қараб, вазиятни тушунишга ҳаракат қилдим: омон қоламанми ёки йўқми, деб ўйлардим. Кейинчалик яшаб кетишимни билганимда, бундан кейин қандай яшашни ўйлай бошладим... Менга одамларнинг илиқ муносабатлари, мулоқот етишмасди ва қўшиқ ёзиб, гитара чалиш орқали буларни қидира бошладим..." – дея эслайди Хулио.

Айнан шу қўрқинчли даврда у қўшиқлар учун мусиқа ва сўзлар ёзишни бошлади. 

Хулио ўзи ҳақида шундай дейди: "Мен қўшиқчи бўлиб туғилмадим, мен унга айландим". 

Шундай қилиб, фожиали воқеа бизга ўз даврининг энг буюк қўшиқчиларидан бирини тақдим этди.

1989 йилда Хулио гастрол сафари билан Москвага боради. Ўшанда сафар олдидан қўшиқчи, уни Лев Яшин билан учраштиришларини илтимос қилади. Айнан совет дарвозабони Иглесиаснинг кумири эди. 

Учрашув жуда ҳаяжонли ўтган ва Хулио бир мунча вақт ҳаяжондан ўзига келолмай, Яшиннинг қўлларини ушлаб, ўпган.

  

Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика