"Реал" Васкесга янги шартнома таклиф қилмайди. У жамоадан кетиши мумкин
28 mar 2020 14:22
News
"Реал" Васкесга янги шартнома таклиф қилмайди. У жамоадан кетиши мумкин
Ярим ҳимоячи Лукас Васкес ёзда "Реал"дан кетиши мумкин.
Мадрид клуби ўз тарбияланувчисига янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.
Васкес ёзда 29 ёшни қаршилайди. "Реал" бошқарувчилари унинг келажагини муҳокама қилиш учун мавсум якунлангандан сўнг учрашув ўтказишмоқчи.
Футболчида иккита вариант бор - шу ёзда кетиш ёки яна бир мавсум "Реал"да қолиб, ундан сўнг 2021 йилнинг ёзида эркин агент сифатида бошқа клубга ўтиш.
Васкес жорий мавсум "қироллик клуби" таркибида 18та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments