Latest news

11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  7 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1

"Реал" "Ливерпул"нинг икки футболчиси билан битим тузмоқчи News

"Реал" "Ливерпул"нинг икки футболчиси билан битим тузмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби "Ливерпул"нинг икки нафар англиялик футболчисини 2025 йилги ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда "Defensa Central" хабар берди.

Манбага кўра, "қаймоқранглилар" ёзги трансфер бўйича келишиб олиш учун январь ойидаёқ "Ливерпуль" сардори Виржил ван Дейк ва вице-сардор Трент Александер-Арнольд билан музокараларни бошламоқчи. Иккала футболчи ҳам инглиз клуби билан шартномани узайтиришда қийинчиликка дуч келмоқда, "Реал" эса "қизиллар" юлдузларини текинга қўлга киритиш учун ишга жиддий киришиш истагида.

Эслатиб ўтамиз, ван Дейк ва Александер-Арнольднинг "Ливерпуль" билан келишуви 2025 йилнинг ёзида якунига етади ва 1 январдан бошлаб улар бошқа клублар билан музокара олиб боришлари мумкин бўлади.

33 ёшли ван Дейк жорий мавсум клуб сафида 22 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 26 ёшли Александер-Арнольд эса 21 ўйин ўтказиб, 5 та голли пас узатди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика