"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди
26 jan 23:40
News
"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди
Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ўз "X" саҳифасида хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 23 ёшли футболчи нафақат "қироллик клуби", балки Англиянинг "Челси" ва "Ньюкасл" жамоалари эътиборида ҳам турибди. Севилья клуби ўз ҳимоячисини 40-50 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Натаннинг "Бетис" билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жорий мавсумда барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали бразилияликни 20 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ севильяликлар ундан анча кўп даромад қилишни кўзлашган.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 21-туридан сўнг "Реал" 51 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам "Барселона"дан бир очкога ортда қолмоқда. "Бетис" эса 32 очко билан 6-поғонани эгаллаб турибди.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments