Latest news

08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  0 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  3 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  5 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  7 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2

Расман: Серхио Агуэро футболчилик фаолиятига якун ясади News

Расман: Серхио Агуэро футболчилик фаолиятига якун ясади

"Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэро фаолиятини якунлади.

"Барса" Youtube'даги расмий саҳифасида у иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Аргентиналик бу қарорни юрагидаги муаммо сабаб қабул қилди. Агуэро кўз ёшларини тия олмади ва йиғлаб юборди.

"Бу матбуот анжумани шунчаки ўйинчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилганим учун ташкил қилинди.

Бу жуда ҳам қийин пайтлар, аммо мен қабул қилган қароримдан мамнунман. Биринчидан, бу бир ой олдин мен тўқнаш келган соғлигимдаги муаммо. Гап соғлигим ҳақида кетмоқда", - дейди Агуэро.

Серхио 30 октябрда "Алавес" (1:1)га қарши ўйинни якунига етказа олмади ва ўшандан бери даволанмоқда. Аввалига ўйинчииннг тикланиши учун 3 ой кетиши маълум қилинганди, аммо кейинроқ муаммо жиддийроқлиги маълум бўлди.

Форвард "Барса" таркибида 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

У клуб даражасида Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубоги, беш бор Англия чемпиони, олти бор - Англия лига кубоги, бир бор Англия кубоги ва уч бор Англия суперкубогини қўлга киритди.

Агуэро Аргентина терма жамоаси таркибида Олимпиада-2008, шунингдек 2021 йилги Америка Кубогини қўлга киритган.

33 ёшли футболчи фаолияти давомида "Барселона"дан ташқари "Индепендьенте", "Атлетико" ва "Манчестер Сити" клублари шарафини ҳимоя қилган. Форвард 2006 йилдан бери Аргентина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган эди.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика