Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”
06 jan 10:45
News
Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”
Ўз навбатида клуб матбуот хизмати Давроновдан "Бургутлар" аъзоси сифатидаги илк интервюсини олди.
- “Андижон” билан шартнома имзоладингиз ва дастлабки таассуротлар қандай?
- Таассуротлар аъло даражада. “Андижон” жамоасига ўтганимдан хурсандман. Авваламбор, менга ёққан томони мухлисларидир. Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти. Тезроқ чемпионат бошланишини хоҳлаяпман.
- Дарвозабон учун асосий нарса нима, деб ўйлайсиз?
- Психология. Ўйин пайтида қанақа натижа бўлишидан қатъий назар дарвозабон биринчи навбатда ўзини йўқотиб қўймаслиги керак. Гол ўтказса ҳам ҳеч қачон “синиб” қолмаслиги лозим. Агар голдан кейин “синиб” қолса яна голлар ўтказаверади. Шунинг учун ўзига ишонч жуда муҳим. Ана шунда жамоадошлари балки иккита гол уриб кетиши мумкин. Шу боис дарвозабон учун энг кераклиги психология.
- “Андижон”дан таклиф бўлишини кутганмидингиз?
- Тўғрисини айтсам, 2-3 та вариантларим бор эди. Энг аввало, “Локомотив” мени олиб қолишни хоҳлади. “Андижон”дан таклиф тушгач, биринчи ўйлаганим мухлислар ва атмосфера бўлди. У ердаги ажойиб муҳитда ўйнашни хоҳладим. Самвел Вячеславович қўнғироқ қилди. Раҳбарият билан гаплашиб олдик. Ҳар доим Самвел Бабаян бошқарган жамоада катта мақсад бўлади. Шунинг учун ҳам ушбу вариантни танладим.
- Янги мавсумдаги интрига жуда кучли бўлади. “Андижон” ҳам таркибини сезиларли даражада кучайтиряпти. Хўш, бу йилги чемпионатдан нима кутяпсиз?
- Ҳар бир инсон олдига катта мақсад қўяди. Таркибдан келиб чиқиб қаралса, албатта вазифа юқори. Раҳбарият ҳам олдимизга керакли мақсадларни қўйишган. Ўйлайманки, бундай таркиб ва шароит билан бемалол вазифани бажарса бўлади.
- Мухлисларнинг жамоадан умиди катта. Улар учун нима дея оласиз?
- Ишқибозларга гап бўлиши мумкин эмас. Олдин бу ерда ўйнамаган бўлсам ҳам ижтимоий тармоқларда кўриб турамизки, бундай қўллаб-қувватловдан кейин уларни ҳам, ўзимизни ҳам орзуйимизни амалга ошира оламиз.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments