Қашқадарё вилояти ҳокими мавсум старти олдидан “Насаф” аъзолари билан учрашди
01 mar 16:34
News
Қашқадарё вилояти ҳокими мавсум старти олдидан “Насаф” аъзолари билан учрашди
“Насаф” бугун Ўзбекистон Суперлигасида иштирокини бошлайди.
“Мавсум старти арафасида Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Муротжон Бердиалиевич Азимов “Насаф” футбол клубининг қароргоҳига ташриф буюриб, мураббийлар штаби ва футболчилар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида вилоят раҳбари “Насаф” футбол клубининг нафақат Қашқадарё вилояти, балки республика миқёсида ҳам муҳим ўрин тутишини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, клуб келгусида ҳам Ўзбекистон миллий ва ёшлар терма жамоалари учун иқтидорли футболчиларни етказиб берувчи асосий таянч база сифатидаги фаолиятини давом эттиришига ишонч билдирди.
Якунда Муротжон Азимов жамоага янги мавсумда муваффақият, омад ва юқори натижалар тилади”, — дейилади клуб хабарида.




Link :
Source : "Насаф" матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments