Latest news

11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  0 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  7 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1

Пьянич: "Аббос Файзуллаев "Барселона"га ўтишни истаса, ўз орзусига ишониши ва у томон интилиши лозим" News

Пьянич: "Аббос Файзуллаев "Барселона"га ўтишни истаса, ўз орзусига ишониши ва у томон интилиши лозим"

Илгари "Барселона" сафида ўйнаган ЦСКА ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич "армиячилар"нинг ўзбекистонлик аъзоси Аббос Файзуллаевнинг Каталония клубига ўтиш орзуси ҳақида фикр билдирди.

- Сиз "Барселона"да тўп тепгансиз. Сизнингча, Файзуллаевда вақти келиб бу клубга ўтиб, ўз орзусини рўёбга чиқариш имконияти борми?

- Аббосда футбол фазилатларининг бутун бир тўплами мавжуд. У ҳали яна бир неча қадам олдинга силжиши керак, лекин келинг, у айни пайтнинг ўзидаёқ нимага эришганини қарайлик. У қаердан бошлаган ва бундай ёшида нималарга эришди. Файзуллаев мунтазам равишда ўсиб бормоқда, унинг дунёқараши кенг, футболни севади ва ўйиндан завқ олади. Агар у "Барселона"га ўтишни истаса, демак, ўз орзусига ишониши ва у томон интилиши лозим. Йўл жуда мураккаб ва узоқ, бироқ ундан асло четга чиқмаслик ва суръатни пасайтирмаслик керак. Ҳар куни астойдил меҳнат қилиш, машқ қилиш ва бутун куч билан ўйнаш, ҳар жиҳатдан яхшироқ бўлишга интилиш зарур. Бошқа йўл йўқ. Муҳими, ўзига чеклов қўймаслик, аксинча, ҳар қандай вазифани уддалай олишига ишониши керак. Аббосни порлоқ келажак кутаётганига шубҳа қилмайман.

Аввалроқ Файзуллаевнинг "Бенфика"га трансфери барбод бўлгани маълум бўлган эди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика