ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда
20 feb 18:55
News
ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда
"TEAMtalk" маълумотларига қараганда, француз гранди "Манчестер Сити"да Ҳоланднинг вазияти бўйича махфий сўров юборган.
Айтилишича, Эрлингга бўлган қизиқиш Усмон Дембеле атрофидаги ноаниқлик билан бевосита боғлиқ — футболчининг клубдаги келажаги савол остида қолган. Кескинлик Дембеле "Ренн"дан мағлуб бўлгандан кейин жамоадошларининг садоқатига омма олдида шубҳа билдирганидан сўнг янада кучайган.

Инқироз Дембеле Чемпионлар Лигасида "Монако"га қарши ўйин бошида жароҳат сабаб алмаштирилганидан кейин янада авж олди. Унинг ўрнига тушган Дезире Дуэ жамоага 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишда ёрдам берган.
Шу беқарорлик авжида воситачилар француз вингерининг клубни тарк этиш эҳтимолини яширин тарзда ўргана бошлаган. Хабар қилинишича, Премьер-лига вакиллари билан аллақачон алоқалар ўрнатилган, улар орасида "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Челси" ҳам бор.
Қайд этилишича, норвегиялик ҳужумчи бу мавсум барча мусобақаларда "шаҳарликлар" сафида 37 ўйин ўтказиб, 29 та гол урган ва 6 та голли пас берган.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments