Latest news

21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  3 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  13 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  29 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  14 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  7 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1

Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради News

Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради

Tags :  Red Bull
27 апрель куни Тошкент шаҳрида кўча футболи бўйича 4х4 форматдаги халқаро турнир - Red Bull Four 2 Score миллий босқичи якунланди.

Жамоалар дарвозабонларсиз, қисқартирилган майдонда, шунингдек, ўзига хос гол тизими билан ўйнашди. Австрияда бўлиб ўтадиган жаҳон финалида мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган “Positive TM” жамоаси миллий чемпион бўлди.




Red Bull Four 2 Score - бу 4 дан 4 форматидаги кичик майдон футбол турнири, 10 дақиқа давомида ўтказилади, танаффуслар ва дарвозабонларсиз. Турнирнинг ўзига хослиги шундаки, ўйиннинг дастлабки ва охирги 60 сониясида киритилган голлар 2 очко келтиради. Бу йил чемпионат 25 дан ортиқ мамлакатларда ўтказилмоқда ва миллий чемпионлар сентябрь ойида Зальцбург (Австрия) бўлиб ўтадиган жаҳон финалида ўз мамлакатларини ҳимоя қилиш имкониятига эга.




Ўзбекистондаги турнир ғолиби финалда тажрибали "YooToo 1" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этган “Positive TM” жамоаси бўлди. Энг яхши жамоа номига 63 та жамоа даъвогарлик қилди. Турнир Тошкент шаҳридаги Юнусобод спорт мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтди. Энди чемпионлар Red Bull Four 2 Score Австрия жаҳон финалида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.




“Ҳиссиётлар ажойиб! Ғалабадан жуда хурсандмиз. Финал ўйинидан ташқари, маънавий жиҳатдан энг оғир баҳс дўстларимиз — "Progress" жамоасига қарши ўйин бўлди”, — дейди "Positive TM" жамоасининг 25 ёшли аъзоси Руслан Веклич. — “Тақдир тақозоси билан бугун биз чемпионмиз ва жаҳон финалида байроғимиз учун фахр билан курашамиз!”




Red Bull Four 2 Score — барча даражадаги ўйинчилар учун қизиқарли футбол турнирида иштирок этиш учун ажойиб имкониятдир. Бутун дунёдан энг яхши жамоалар эштирок этадиган жаҳон финали Зальцбургда бўлиб ўтади ва улар "Ред Булл Зальцбург" клубининг уй стадионида ўйнашади.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика