Latest news

18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  4 18:30Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  8 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  7 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  4 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  5 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  2

Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими? News

Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?

Бир неча кун аввал хабар қилганимиздек, янги мавсумдан бошлаб ПФЛ таркибидаги ОФК Лицензиясига эга клублар учун аёллар ва футзал жамоаларига эга бўлиш банди мажбурий эмас этиб бекор қилинди.

Бу қарор аввалга қараганда оддий тузатишдек туюлиши мумкин, аммо аслида у клубларимиз иқтисодий барқарорлиги ва тизимли ривожига жиддий таъсир кўрсатадиган масала.

1. Клубнинг ҳақиқий мақсади нима бўлиши керак?

Аслида "футбол клуби" деганда биз фақат асосий жамоани эмас, балки бутун тизимни — ўринбосарлар, ёшлар таркиби, клуб мактаби ва инфратузилмасини назарда тутишимиз керак. Шу маънода ҳар бир клубнинг бош мақсади аниқ бўлиши лозим:

— Футбол тизимини тўғри йўлга қўйиш (ёшлар, ўринбосарлар, инфратузилма пойдевор)

— миллий терма жамоага футболчи етказиб бериш;

— ўз академиясидан етишиб чиққанларни катта футболга олиб чиқиш;

— ички тизимда барқарор молиявий айланмани йўлга қўйиш.

Аммо сўнгги йилларда бу мақсадлар четга сурилиб, клублар "мажбуриятлар қурбони"га айланганди. ОФКнинг талаби асосида клубларимиздан футзал ва аёллар жамоаларини ҳам қамраб олиш сўралди. Шунинг натижасида, аллақачон молиявий жиҳатдан ожиз клублар учун бу  бироз ортиқча юкка айланди.

Энг ёмони, кўплаб клублар асосий жамоасини ҳам зўрға молиялаштираётган бир пайтда, улардан яна икки йўналишни ҳам қамраб олиш талаб қилинди. Бу эса самара эмас, ҳисобот учун ишлайдиган сунъий жамоалар (аёллар, футзал ва ҳоказо) пайдо бўлишига олиб келди.

Ҳақиқат шундаки, клубдаги маблағ, инсон ресурси ва ташкилий салоҳият аввало асосий клуб ва унинг тизимига йўналтирилиши лозим. Клубда барча ресурс, имконият футболга хизмат қилмаса, ёшлар тизими ҳам, академия ҳам ўз аҳамиятини йўқотади. Шу нуқтаи назардан ОФК талабининг бекор қилиниши — нафақат енгиллик, балки мантиқий қарор ҳамдир. Энди ҳар бир клуб ўз ресурсини қаерга сарфлашни ўзи белгилайди: аёллар жамоасими, футзалгами ёки мактабигами — қарор клуб ихтиёрида. Аниқроғи мажбурият деган нарса йўқ. Фақат мақсад деган нарса бор. 

2. Футзал — ўз йўлини топмоқда. Навбат аёллар футболига

Сўнгги йилларда футзалимизда ижобий ўзгаришлар сезила бошлади. Энг муҳими — Ўзбекистон Футзал федерацияси мустақил ташкилот сифатида фаолият юритмоқда. Буни мен шахсан футболимиз учун муҳим қадам деб ҳисоблайман.

Бекзод Маматқулов ва “БМБ Холдинг”нинг бу соҳадаги ташаббуслари туфайли футзалга ҳам молиявий, ҳам ташкилий ечимлар кириб келди. Демак, энди футзал жамоалари ўз муаммосини эшитадиган ва ҳал этадиган муассасага эга. Бу — футбол тармоғининг табиий соғломлашуви белгиси.

Навбат аёллар футболига. Бу соҳада ҳам алоҳида тизим зарур. Ҳозирча кўплаб клубларда аёллар жамоаси фақат “ҳисоб учун” ташкил қилинган, бу эса ривожланишни тўхтатиб қўяди. Агар аёллар футболида жамоалар ҳам мустақил бошқарув ёки молиявий-ташкилий базага эга бўлса, у ҳолда бу йўналишда ҳақиқий рақобат ва ўсиш бошланади. 

Маълумот учун, бугунги кунда аёллар олий лигасида 10 та, Биринчи лигасида 7 та жамоа иштирок этмоқда.

Шу боис аёллар футболи профессионал клублар зиммасидан чиқарилиб, алоҳида дастур ва молия билан таъминланиши керак. Бу нафақат клублар учун енгиллик, балки аёллар спорти учун ҳам янги имконият бўлади.

3. Регламентда ўзгариш

Аслида, ОФК бир қатор талабларини жорий этишда “барчага бир стандарт” тамойилидан келиб чиққан эди. Лекин бу ёндашув Осиёнинг турли мамлакатларидаги иқтисодий реал ҳолатни инобатга олмади. Саудия, Қатар ёки БАА клублари учун аёллар ва футзал жамоалари — кичик сарф. Улар учун бу соҳалар бизнес даражасига чиққан.

Маълумотларга қараганда, ОФКнинг бу банди регламентда ОФК мусобақаларида қатнашадиган клублар учун тавсия кўринишида қолдирилган. Буни мажбурий сифатида қолдириш ёки қолдирмасликни давлатни ўзи ҳал қилади. ОФК минимал талабни белгилайди. Ҳар бир давлат лигаси қолган талабани ўзидан келиб чиқиб қўшади.

Бироқ Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, ҳатто Эроннинг ўзида ҳам кўплаб клублар давлат ёки ҳомий маблағига таянади. Клублар ҳали мустақил иқтисодий асосга эга эмас.

Натижада, Про лигадаги кўплаб жамоалар молиявий қийинчилик туфайли ёпилиб кетди ёки фаолиятини вақтинча тўхтатди. Бунинг илдизи айнан шунда — талаб ҳаддан ташқари баланд, имконият эса чекланган. Эндигина Про лигага чиққан жамоа ўзини “дорга осиши” керак бўлган ҳолат юзага келганди.

4. Бу имкониятдан ким қандай фойдаланади?

Энди клубларимиз олдида катта имконият бор. Улар мажбурий бўлган йўналишлардан холи бўлган ҳолда ўз концепциясини яратиши мумкин. Кимдир академияга эътибор қаратади, кимдир ёшлар тизимини кучайтиради, бошқаси трансфер сиёсати орқали ўзини боқади. 

Асосийси, бу қарор клубларга “нафас олиш” имконини беради. Чунки соғлом клуб — бу нафақат майдонда, балки тизмда ҳам соғлом бўлиши керак.

Энди савол: биздаги клублар бу имкониятни қандай фойдаланади? Агар улар яна фақат “жон сақлаш” режимида ишласа, бу енгилликнинг ҳам фойдаси бўлмайди. Аввал сметага киритилган футзал ва аёллар футболига ажратиладиган маблағни пойдеворга сарфлашса, ўринбосарлар, U-19 жамоалари ҳам асосий жамоадек бир хил шароитга эга бўлса бу уларнинг эртанги куни учун фойда. Энди клубларнинг қўлида фақат футбол қолди, холос. 

Футзал ўз йўлини топди, энди навбат аёллар футболи ва клуб тизимларини соғломлаштиришда. Агар бу жараён оқилона бошқарилса, яқин йилларда ўзбек клублари нафақат майдонда, балки ташкилотчиликда ҳам янги босқичга кўтарилади. 


Лекин томони ҳам борки, бизда барча аёллар жамоаларининг молиялаштирилиши, бошқаруви Суперлига, Про лига жамоаларига тегишли. Бу банд олиб ташлангандан сўнг бизда нечта аёллар ва футзал жамоаси қолар экан деган савол ҳам йўқ эмас. Буни ҳам ўйлаб кўриш лозим.

Rating: +1   

Comments

+4   
23 oct 12:52:42
Abdug'ofur Ishonqulov
Аёллар футболи умуман керак эмас.
+3   
23 oct 12:21:22
Ўзбек футболининг муҳлиси
Лекин Осиё майдонларидаги шамол клубларимизни узоқларга учириб юборяпти
   
23 oct 16:38:54
ЮВЕНТУС-10
Тугрида кайси ахмоклардан чиккан фикр футзал аеллар футболини професонал футбол билан боглаб куйиш калласига курт тушганлар шунака киб кетганди шунча йил утиб хаёли жойига келди хозирги рахбарларни майли шунисига хам шукур.
   
23 oct 15:03:40
Karimov Maqsud
Ппп
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика