Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Отабек Ғуломхўжаев: "Жамоада 14 футболчи қолган" News

Отабек Ғуломхўжаев: "Жамоада 14 футболчи қолган"

Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Андижон" - "Насаф"(0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев фикрларини билдириб ўтди.

"Нима ҳам дердим, курашларга бой ўйин бўлди. Йигитлар максимал даражада ҳаракат қилишди, характер кўрсата олишди. 120 дақиқа ҳимояланиш қийин. Охирги дақиқаларда диққатни йўқотдик. Доимгидек стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик, демак ишлашимиз керак. "Насаф" у қадар ҳавфли вазият яратгани йўқ.

"Нефтчи" билан ўйин мавсумдаги сўнгги ҳал қилувчи ҳисобланади. Йигитларни охирги жангга чиққандек тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Учрашув санаси ва майдон ҳали аниқ эмас. Бугунги ўйин тарихда қолди. Бор эътиборимизни охирги баҳсга қаратамиз.

Ҳужумларимизда якун йўқ. Жамоани қабул қилиб олганимизда нафақат якун балки жуда кўп нарса йўқ эди. Максимал даражада ҳаракат қилмоқдамиз. Жамоада 14 киши бор. Охир оқибат Муҳаммадкарим билан Асилбекни таркибга қўйдим. Дониёр билан Бекмуродов тушаётганди. Лекин жароҳат олди. Агар захирамиз кенг ва вақтимиз кўп бўлганида бундай палапартишликлар бўлмасди. Мен ўзим истаётган ўйинни йўлга қўйиб олишга ҳаракат қилардим. Қисқа муддатда нимадир қилишга ҳаракат қилмоқдамиз. Усмоналини бели билан боғлиқ муаммоси бор. Бекмуродовни тўпиғи ишиб кетган. 14 кишидан 4 нафари жароҳат олган. Мажбуран иккитасини таркибга қўймоқдамиз. Ҳозир олдимдаги вазифа жамоани элитада олиб қолиш. "Нефтчи" билан ўйиндан сўнг қолган масалалар кўриб чиқилади",- дейди Отабек Ғуломхўжаев.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика