Latest news

18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  0 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  4 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  4 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  3 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  31 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  2 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  3 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор News

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Терма жамоага чақирилган ўйинчилар пойтахтимиздаги "Velara" меҳмонхонасида истиқомат қилишади. Машғулотлар эса "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказилади.

Мазкур йиғин 20–24 сентябр кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги – 2026 саралаш мусобақаси олдидан сўнгги кўрик вазифасини ўтаб беради.

Йиғин давомида Осиё қитъаси грандларидан бири – Япония терма жамоаси билан назорат учрашувида куч синашиш ҳам режалаштирилган. Кун чиқар мамлакати термасига қарши ўртоқлик ўйини 16 сентябр куни соат 17:00 да "Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 сентябр куни Бишкекка учиб кетади. Қирғизистон Республикаси пойтахтида бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг "F" саралаш гуруҳида терма жамоамиз мезбонлардан ташқари Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши майдонга чиқишади.

Мураббийлар штаби бугун бошланадиган йиғинга қуйидаги футзалчиларни жалб этган:

Дарвозабонлар – Аббос Ўлмасбеков ("BMB PFC"), Шавкат Ибрагимов (“Oil Star”), Дониёр Умаров (“Локомотив”).

Ҳимоячилар – Илҳомжон Ҳамроев (“Oil Star”), Машраб Одилов ("BMB PFC"), Шаҳзод Саъдиев ("BMB PFC").

Қанот ўйинчилари – Беҳруз Самиев (“Oil Star”), Ҳусниддин Нишонов ("BMB PFC"), Элдор Ниғматов (“Локомотив”), Муҳаммадали Хусанбоев ("BMB PFC").

Қанот ҳужумчилари – Элбек Тўлқинов (“Oil Star”), Аброр Ахмедзянов (ОКМК), Музаффар Абдукаримов (ОКМК), Акбар Усмонов (СКБ).

Ҳужумчилар – Музаффар Аҳаджонов ("BMB PFC"), Давлат Ибрагимов ("BMB PFC").

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика