Latest news

18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  0 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  4 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  4 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  3 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  31 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  2 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  3 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0

Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар News

Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар

Бундан икки йил муқаддам ўзбек футболи журналистикасининг асосчиси Ахбор Имомхўжаевни хотирлаб, унинг издошлари томонидан футбол мусобақаси ташкил этилганди.

Футболимиз фидойиси хотирасига бағишлаб мана шундай турнир ўтказиш анъана тусига айланиб бормоқда. 

Унда Ахбор ота ҳаётлик даврида фаолият олиб борган соҳа вакиллари иштирок этгани эътиборга молик.

Сир эмаски, Имомхўжаев мамлакат футболи ривожига катта ҳисса қўшган. У ўз вақтида Ўзбекистон футбол ассоциациясида фаолият олиб борган, футбол ҳакамлигида ўзига хос ютуқларга эришган, Лига учрашувларида комиссар сифатида ишлаган, матбуот, радио, телевидениени бу инсонсиз тасаввур қилиш қийин эди. Қаҳрамонимиз 80 ёшдан ошган вақтида ҳам соғлом турмуш таризини тарғиб қилишда давом этди ҳамда “Тонг” фахрийлар жамоаси сафида ҳафтасига 3 маротаба футбол ўйнарди. Ушбу турнирнинг таг замирида ҳам айнан шу шиор ётади. 

Аввалги турнирлардаги ғолиблар

Дастлаб 2023 йилда ташкил қилинган мусобақа, жорий йилда ҳам давом этади. Одатда 2 июль спорт журналистлари кунига бағишлаб ўтказиладиган мусобақа, расмий ўйинлар, футбол турнирларининг саналаридан келиб чиқиб бу мавсумда куз фаслига кўчирилди. Илк бор ўтказилган мусобақанинг финалида ЎФА ва Сулола жамоалари ўзаро тўқнаш келган ва якунда ассоциация жамоаси 5:2 ҳисобида ғалабани ўзиники қилганди. Учинчи ўрин учун кечган ўйинда "Пахтакор"нинг тажрибали футболчиларидан иборат фахрийлари Championat.asia жамоасидан устун келган, 3:1. Ўтган йилги турнирда ҳам аввалгисининг сценарийси такрорланди. Бош соврин учун кечган беллашувда ЎФА Кун.уздан устун келган, 5:2, бронза медаллари учун жангда яна "шерлар" сайтимиз вакилларини енгган 2:0. 

Бу йилги турнирда кимлар қатнашади?

2025 йилги Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида бир қатор янги жамоаларни кузатишимиз мумкин. ЎФФ, ЎФА, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Тонг", "Championat.asia", "Марказий сектор", "Олимпия", "Спорт тв", "Спортс.уз", "Сулола", "ЎзПФЛ" жамоалари иштирок этиши кўзда тутилган. Бу йилги асосий янгилик шуки, жамоалар ўз таркибларига икки нафардан юлдуз ва собиқ футболчиларни қўшиб олишга рухсат берилди. Лекин регламентга кўра, у футболчи сўнгги 3 мавсум давомида ҳеч бир жамоа таркибида рўйхатдан ўтган бўлиши керак эмас. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари собиқ футболчилар билан иштирок этиши туфайли ўйинчи кўпроқни ташкил қилади. Бундай хизматдан фойдаланмаган жамоалар ҳам бор. Қуйида жамоалар таркибидаги машҳур шахсларни келтириб ўтамиз. 

ЎФФ: Нодир Элибоев, Артур Юнусов

ЎФА: Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе, Равшан Эрматов

"Пахтакор": Абдукарим Муҳаммедов, Николай Минчев, Рустам Қурбонбоев. Акмал Холматов, Виктор Клишин, Комолиддин Тожиев, Илҳом Суюнов

"Бунёдкор": Ботир Носиров, Мурод Алиев, Суннатилла Мамадалиев, Ғулом Ҳалимтоев, Ислом Иномов, Ғафур Ҳалимтоев

"Championat.asia": Жафар Ирисметов, Воҳид Ҳолбоев

"Олимпия": Руслан Матниязов, Сервер Жепаров, Фарҳод Нишонов, Равшан Хурсанов, Равшан Эрматов

"Спорт тв": Асқар Жадигеров, Зоҳир Пиримов

"Спортс.уз": Ойбек Қиличев

"Сулола": Акмал Шораҳмедов, Азиз Ҳайдаров

"ЎзПФЛ": Анвар Ғофуров, Элёр Узоқов

"Марказий сектор": Даврон Файзиев, Ориф Толипов, Хайрулла Ҳамидов (бош мураббий)

Championat.asia жамоасининг турнир учун таркиби 

Гуруҳ ва учрашувлар тақвими

Жамоалар 2 гуруҳга ажратилган ҳолда бир-бирлари билан куч синашади. Ўйинлар эртадан расман старт олади. Икки гуруҳда ғолиб бўлганлар финалда ўйнаса, иккинчи ўрин эгалари учинчи ўрин учун майдонга чиқади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика