Latest news

10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  4 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  6 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  4 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24

"Олимжон Аҳмедов кубоги II". Бугун бўлиб ўтган барча ўйинларнинг натижалари билан танишинг News

"Олимжон Аҳмедов кубоги II". Бугун бўлиб ўтган барча ўйинларнинг натижалари билан танишинг

2009 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги "Олимжон Аҳмедов кубоги II" мусобақасининг биринчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Бугун бўлиб ўтадиган барча ўйинлардан онлайн ҳисоб, учрашувлардан суратлар ва мураббийларнинг фикрларини кузатиб боришингиз мумкин. 

1-тур, 17 декабрь. "Одил Аҳмедов ФА" стадиони.

9-00.  Одил Аҳмедов ФА (Тўрақўрғон) -  "Чиғатой" 3:0 (ТУГАДИ)

Гол: Жўрабоев Аюбхон 1:0, Асилхон Алиев 2:0, Орифхонов Муҳаммадодил 3:0

Учрашув жараёнидан суратлар

Қаҳрамон Маҳаммаджонов (Одил Аҳмедов ФА бош мураббийи) - Жорий йилги мусобақани кўтаринки руҳда бошлаб олдик. «Олимжон Аҳмедов II» кубоги аввалгига қараганда юқори савияда ўтишига ишонаман. Бундай турнирлар орқали футболчиларимизни таqёрлаб борамиз. Умуман олганда биз учун фойдали бўлади, деб ўйлайман.


10-00. Одил Аҳмедов ФА 10 - "Умид" 3:0 ТУГАДИ

Голлар: Баҳодиров Аюб, Эркинов Элчин, Қўчқоралиев Беҳруз

Жаҳонгир Сакиев (Одил Аҳмедов ФА 10 (Тошкент) бош мураббийи) - Мусобақага бир кун олдин етиб келгандик. Тикланиш машғулотларини ҳам олиб бордик. Ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Қайсидир маънода ҳаво ҳам футбол ўйнаш учун қулай бўлди. Бугунги ўйинда яхши тайёргарликка эга бўлган жамоа ютди.

 

Андижон ФА  - Локомотив 0:3 ТУГАДИ

Голлар: Тоиров Муҳамадиллох, Махсумов Сарвар (дубль)

Шавкат Аҳмеджанов ("Локомотив" мураббийи) - Биринчи тур бўлгани учун бироз ҳаяжон сезилди. Қўл остимдаги болалар кучлироқ эди.  Ўйинни ўз томонимизга оғдирганимиз ҳисобига ғалаба қозондик. Рақибнинг хатоларидан унумли фойдаландик. "Андижон" ҳам яхши жамоа экан.


Наманган ФА  - "Дўстлик" (Тошкент) 0:0 ТУГАДИ


Самиғ Дадаев ("Дўстлик" Тошкент бош мураббийи) - Мусобақа яхши ташкиллаштирилмоқда. Сифатли ҳакамлар қўйилган. Майдон ҳолати яхши. Турнирга тенг кучли жамоалар келганини кўряпмиз. Бу болаларга катта тажриба вазифасини ўтаб беради. Ўйинга келадиган бўлсак, тенгкурашлар остида ўтди. Икки жамоа ҳам борини берди. Умуман олганда дурангга мос ўйин бўлди



Одил Аҳмедов ФА (Тошкент) - "Дўстлик" (Марғилон) 11:2

Голлар: Ҳусан Атабеков (5та), Ҳумоюн Синдаров (2та), Ҳусан Эркинов, Мирсаид Мирмақсудов, Рўзимурод Рўзимуродов, Суҳроб Садиржанов


Жамол Қосимов ("Дўстлик" Марғилон бош мураббийи) - Бугунги жуда ҳам шаклланган ва тажрибали мураббийга эга жамоага қарши ўйнадик. Биринчи ўйин бўлгани учун ҳам ҳаяжон тўсқинлик қилди. Шунингдек жамоамизни 2010 йилда туғилган болалар ташкил қилади. Лекин бу баҳонага ўтмайди. Чунки рақиб кучли ва буни тан оламиз. Уларнинг ўйини менга манзур келди.


"Кимёгар" - Одил Аҳмедов ФА (Самарқанд) 0:0 ТУГАДИ

Алишер Аҳмедов (Одил Аҳмедов ФА Самарқанд бош мураббийи) - Бу рақиб билан илк бор тўқнаш келдик. Улар водий лигасининг финалчиси ҳисобланади. Мусобақадаги асосий мақсад болаларнинг ўйин амалиётига эга бўлиши. Наманганга кеча етиб келдик. Бу борада қўллаб - қувватлаган ҳомийларимизга рахмат айтаман.


"Бунёдкор" - "Ахмадхон" 3:0 ТУГАДИ

Голлар: Буҳаров Шаҳбоз, Дилшодов Одилжон, Ғофуров Асатилло


Алишер Иброҳимов ("Бунёдкор" мураббийи) - Биринчи ўринда мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Ўйинга келсак, йилнинг охири бўлгани учун қийинроқ бўлди. Рақибга кейинги ўйинларда омад тилайман. Турнирнинг биринчи куни яхши ва чиройли тарзда ўтди.


Наманган ФА Б  - "Насаф" 0:3 ТУГАДИ

Голлар:Нормуродов Сайёд (2та), Абдураззоқов Озод




Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика