Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди News

Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Нефтчи" учрашуви якунланди.

"Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1

13.09.2025

Бош ҳакам: Наим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибoев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Жасур Муҳторов

Назаротчи: Бобур Ҳайдаров

VAR ҳаками: Достон Раҳмонoв

AVAR ҳаками: Александр Сидоров

Голлар: 1:0 – 11, Азиз Турғунбоев (Фламарион), 1:1 – 39, Икром Алибоев (Жамшид Искандеров), 2:1 – 45+7, Игорь Сергеев (пенальти)

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 77.Дилшод Саитов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 15.Ҳожимат Эркинов (22.Умар Адҳамзода, 62), 23.Абдурауф Бўриев, 10.Азиз Турғунбоев (17.Достон Ҳамдамов, 78), 27.Сардор Собирхўжаев (9.Иброҳим Ибрагимов, 84), 50.Фламарион, 11.Игорь Сергеев (94.Браян Риаскос, 84)

Захира: 19.Жонатан Луис, 8.Диёр Холматов, 20.Дилшод Абдуллаев, 21.Башар Ресан

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 4.Боян Цигер, 6.Иброҳим Ҳалил Йўлдошев (77.Билолхон Тошмирзаев, 76), 7.Аброр Исмоилов, 5.Икром Алибоев, 23.Йован Жокич, 10.Жамшид Искандеров, 22.Алишер Одилов (8.Владимир Йовович, 46), 9.Жоэль Кожо (32.Зоран Марушич, 68)

Захира: 45.Акбар Тўраев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 33.Шоҳруҳ Ёқубжонов, 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 11.Қувондиқ Рўзиев, 15.Шаҳзод Неъматжонов

Четлатиш: Фламарион (23)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

84. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

78. Ҳамралиев Искандеровнинг зарбаси йўлига тўғаноқ бўлиб, жамоасини муҳим голдан қутқарди.

78. "Пахтакор"да ўзгариш.

76. "Нефтчи"да ўзгариш.

68. "Нефтчи"да ўзгариш.

67. Йўлдошевнинг жарима майдонидаги зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

65. Жокичнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

64. Турғунбоевнинг зарбаси ноаниқ.

62. "Пахтакор" таркибида ўзгариш.

61. Йововичнинг зарбаси ноаниқ.

59. Зарба! Йововичнинг жарима майдонидан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

58. Искандеровнинг бурчак узатмасини Назаров уриб юборди.

55. Исмоиловнинг бош билан йўллаган зарбасини Назаров эгаллади.

54. Турғунбоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

52. Исмоилов рақиб жарима майдонида деярли бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. 

49. Йововичнинг пасидан сўнг Назаров тўпни эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Нефтчи"да ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+7. ГОЛ! Сергеев пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди!

Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўрди ва "Нефтчи" дарвозасига пенальти белгилади.

45+1. Искандеровнинг зарбаси "Пахтакор" жарима майдонида Абдумажидовнинг қўлига теккан бўлиши мумкин. Ҳакам ВАР билан вазиятни муҳокама қилмоқда.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

45. Алижонов рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилди.

44. Алибоевдан супер кросс узатма, ҳужум бурчак зарбаси ишланиши билан якунланди.

43. Одилов рақиб жарима майдонида қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

39. ГОЛ! Искандеровнинг бурчак узатмасидан сўнг Алибоев бош билан тўпни рақиб дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди!

39. Йўлдошевнинг зарбасига Алижонов "блок" қўйди.

36. Алижоновнинг стандартдан узатган тўпини Эргашев эгаллади.

32. Эркинов офсайдда қолиб кетди.

30. Исмоиловнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

27. "Нефтчи"нинг бурчак узатмаси бартараф этилди.

23. Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиққач, Фламарионни майдондан четлатди.

22. Убайдуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ҳакам эса ВАР монитори орқали эҳтимолий четлатишни кўрмоқда.

20. Алижоновнинг зарбасини Цигер тўсиб қолди.

19. Меҳммонларнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Назаров эгаллади.

11. ГОЛ! Азиз Турғунбоев бурчакдан узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб, ҳисобни очди!

5. Бўриевнинг зарбаси ноаниқ.

4. Собирхўжаев рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришни маъқул кўрди. Қарши ҳужумда Кожонинг зарбаси кучсиз чиқди.

3. Зарба! Эркинов тепган тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

1. Зарба! Искандеровнинг узатмаси Жокичнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

1. Алижоновдан тўп майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлашди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Нефтчи" сариқ-қора рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика