Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган
14 sep 09:32
News


Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 4-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен келганимдан бери биз улардан кучлироқ бўлганмиз. Доим. Ўн йил, тўққиз йил давомида биз ҳар доим МЮдан яхшироқ бўлганмиз. Биз уларга қарши учрашувлардажуда кўп очко тўплаганмиз.
Улар бизни мағлуб қила оладими? Албатта. Эртага мағлуб бўлишни хоҳлаймизми? Йўқ. Чунки бизга очколар керак, икки ўйинлик мағлубият сериясини бузишимиз ва ғалабали серияга чиқиб олишимиз лозим", - деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги баҳс бугун 20:30 да старт олади.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments