Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"
14 sep 02:50
News


Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"
"Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров Суперлига 21-тур доирасидаги "Қизилқум" (2:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
"Биринчи навбатда, оғир ғалаба билан жамоамиз, раҳбариятимиз ва қўқонлик мухлисларимизни табриклайман. Сўнгги пайтлар "Қизилқум"га қарши ўйнаш қийин. Ушбу жамоа стабил ва режали ўйин кўрсатмоқда. Шунингдек, жамоа ўйинчилари индивидуал тарафдан жуда кучли ва шундай жамоани мағлуб этганимиздан хурсандман.
Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Қўқондаги шамол бизга бироз қаршилик кўрсатди. Биринчи бўлимда паслар орқали рақиб ҳимоясини бузмоқчи эдик, аммо об-ҳаво режаларимизга ҳалақит берди.
Рақибда ҳам ютиб кетиш учун имконият бўлди. Рақибнинг хатосидан сўнг вазиятдан унумли фойдаландик. Ким гол урса, ўша ютиб кетадиган ўйин бўлди", — деди Баҳром Ҳайдаров
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments