Latest news

11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  7 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  12 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  36 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40

"Олимжон Аҳмедов кубоги II". Иккинчи турнинг барча натижалари ва мураббийларнинг фикрлари News

"Олимжон Аҳмедов кубоги II". Иккинчи турнинг барча натижалари ва мураббийларнинг фикрлари

2009 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги "Олимжон Аҳмедов кубоги II" мусобақасининг иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.

2-тур, 17 декабрь. "Одил Аҳмедов ФА" стадиони.

Одил Аҳмедов ФА (Тошкент) - Одил Аҳмедов ФА (Самарқанд) 6:0 ТУГАДИ 

Голлар: Рахимов Абубакир(дубл), Синдаров Ҳумоюн (дубл), Атабеков Ҳусан, Рўзимуродов Рўзимурод,


Алишер Аҳмедов (Одил Аҳмедов ФА (Самарқанд) бош мураббийи) - Рақибимиз жуда кучли жамоа эди. Шу боис илк дақиқалардан ҳали синовдан ўтмаган тактикада майдонга тушдик. Иккинчи бўлимда эса ўз ўйинимизни кўрсатдик ва дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қола олдик. Мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Учинчи турда бор кучимизни ишга соламиз. 

 "Локомотив" - Одил Аҳмедов ФА 10  2:0 ТУГАДИ

Голлар: Равшанбеков.Ш, Солиев.С

Шавкат Аҳмеджанов ("Локомотив" мураббийи) - Ўйин ҳақида қисқача гапирадиган бўлсам, жуда асабий руҳда кечди. Футболчиларим бир ёш кичик жамоа билан ўйнаяпмиз, деб хотиржамликка берилишгандир. Лекин рақиб жамоада ҳам яхши ва келажаги бор болалар йиғилган экан. Қизил карточкадан сўнг асабийлашиш юзага келди. Натижада кўп вазиятлардан фойдалана олмадик.

 Андижон ФА - "Умид"  1:1 ТУГАДИ 

Голлар: Ералиев Хайитбой - Мажидов Фирдавс

Нуриддинов Муҳаммаджон ("Умид" жамоаси бош мураббийи) - Кечаги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни таҳлил қилган ҳолда болаларни бугунги учрашувга тайёрлагандик. Ўша хатолар қайтарилмади ва натижа ҳам шунга яраша бўлди. Бундай мусобақалар кўп ўтказилса болаларнинг савияси ошади. 

"Дўстлик" (Марғилон) - "Кимёгар" 0:1 ТУГАДИ

Гол: Адҳамов Шаҳбоз


Иброҳимжон Мамадиев («Кимёгар» жамоаси мураббийи) - Тенг жамоалар тўқнашуви ҳар доим қизиқарли кечади. Гуруҳимизда иккинчи ўрин учун кураш яхши бўляпти. Охирги паллада омадимиз келиб бугун гол уриб олдик. Турнирдаги барча жамоаларга омад тилайман.

"Бунёдкор" - "Дўстлик" (Тошкент) 0:0 ТУГАДИ

Алишер Иброҳимов («Бунёдкор» мураббийи)  - Очиғини айтсам «Дўстлик» жамоасини ҳурмат қиламан. Биз учун бегона рақиб эмас. Шаҳар чемпионатида кўп бор тўқнаш келганмиз. Иккинчи маротаба 11га 11 яни янги форматда ўйнамоқдамиз. Шу боис чиқишиб кетиш қийин бўлди. Менимча тенг ўйин кечди

 "Аҳмадхон" - Наманган ФА 0:3

Голлар: Толибжонов Озодбек, Ибраҳимов Нурмуҳаммад, Раҳмоналиев Миршоҳид 


Муралимов Мирсаид ("Аҳмадхон" жамоаси бош мураббийи) - Бундай мусобақаларнинг ташкил этилишидан хурсандмиз. Турнирда болаларимиз яхшигина тажриба тўплашмоқда. Мағлубиятга учраган бўлсакда, хато ва камчиликларимизни кўриб олдик. 

Одил Аҳмедов ФА (Тўрақўрғон) - "Насаф" 1:0 ТУГАДИ

Гол: Рўзиқулов Достон



Қаҳрамон Маҳамаджонов (Одил Аҳмедов ФА (Тўрақўрғон) бош мураббийи) - Бугун қизиқарли ва қийин ўйин бўлди. "Насаф"дан бундай ўйин кутмагандим. Боиси улар билан илк бор ўйнамоқдамиз. Менда илиқ таассурот қолдирди. Керакли захираларни амалга ошириб ўйинни ўз томонимизга оғдиришга ҳаракат қилдик. Голгача 2та ҳужумчи, голдан кейин яна бошқа тактикада ҳаракат қилдик. "Насаф"га кейинги баҳсларда омад тилайман.

"Чиғатой" - Наманган ФА Б 4:0

Голлар: Турғунбоев Баҳодир (дубль), Рахмонов Нодир, Жумабоев Авзал

Ахрор Рустамов ("Чиғатой" бош мураббийи) - 11га 11 форматда илк бор турнирда иштирок этмоқдамиз. Болаларга бироз қийин бўляпти. Бугун рақибдан кучли эдик. Бироқ шогирдларим жуда шошишди. Худо хоҳласа янги форматга кўникиб оламиз. Ушбу мусобақа шаҳар чемпионатига тайёргарлик кўришимиз учун яхши имконият. Ушбу баҳсда бундан ҳам каттароқ ҳисоб қайд этилиши мумкин эди. Биринчи турдаги ўйинга қараганда ҳимояда яхши ўйнадик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика