Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

ЎФА уч нафар ҳакам Жасур Мухторов, Темур Тўхтасинов ва Аскер Наджафалиевни жиддий жазолади News

ЎФА уч нафар ҳакам Жасур Мухторов, Темур Тўхтасинов ва Аскер Наджафалиевни жиддий жазолади

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан футбол соҳасида коррупцион ҳолатларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Инспекция томонидан ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупцион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган бир қатор футбол ҳакамлари аниқланди.

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан мазкур ҳолатга алоқадорликда гумон қилинган 10 нафардан ортиқ футбол ҳакамлари, профессионал футбол клубларининг мураббий ва расмий шахслари бўйича маълумотлар, тегишли футбол учрашувлари қайдномалари, инспекторларнинг футбол учрашувлари бўйича ҳисоботлари, ҳакамларнинг футбол фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларациялари, тегишли футбол учрашувларидаги шубҳали эпизодлар акс этилган видеоматериаллар ЎФA Этика қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Тақдим этилган маълумотлар бўйича жорий йилнинг 17 ва 25 ноябрь кунлари ЎФА Этика қўмитасининг йиғилишлари бўлиб ўтди ва тегишли тартибда ЎФА Этика қўмитасининг 04/2020, 05/2020 - сонли қарорлари қабул қилинди.

Уларга кўра:
1. ФИФA, ОФК ҳаками Ж.Й.Мухторов ЎФA интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 5 (беш) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди ҳамда 90 000 000 (тўқсон миллион) сўм жаримага тортилди.

2. ЎФА Бош ҳаками Т.Н.Тўхтасинов ЎФA интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 2021 йилги футбол мавсумида ҳакамлик қилишдан четлатилди ва 10 000 000 (ўн миллион) сўм жаримага тортилди;

3. ЎФА Бош ҳаками А.С.Наджафалиев ҳакамларнинг футбол фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларациясига асосан ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси билан ҳамкорлик қилганлиги ва ОФК Ҳакамлар академиясида таҳсил олаётганлиги, таҳсил жараёнида энг яхши кўрсаткичларни қўрсатаётганлигини инобатга олиб, бироқ ЎФA интизом кодексининг 5.42. бандига асосан ЎзПФЛ мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ реал фактларни бузиб кўрсатишга уринганлиги учун 2020 йил футбол мавсуми охиригача ҳакамлик қилишдан четлатилди ва 70 000 000 (етмиш миллион) сўм жаримага тортилди.

Шу жумладан, қўмита қарорлари билан мазкур ҳолатларга алоқадор бир нечта ёрдамчи ҳакамлар, назоратчилар, ҳамда футбол клублари масъуллари тегишли жарималарга тортилди.

Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси футбол соҳасида шубҳа остига олинган вазиятлар бўйича ўрганиш ишларини давом эттирмоқда. Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда ЎФA Этика қўмитаси тегишли тартибда кўриб чиқиб, якуний қарорларни қабул қилади.

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика