"Ньюкасл" Дембеленинг агенти билан боғланди
23 dec 2021 14:40
News
"Ньюкасл" Дембеленинг агенти билан боғланди
"Ньюкасл" "Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеленинг вакиллари билан алоқага чиқди.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Англия клуби 24 ёшли франциялик футболчи билан шартнома имзолашни хоҳламоқда, аммо ўйинчининг ўзи "кўк-анорранглилар" билан шартномасини узайтирмоқчи.
"Барселона" яқин кунларда футболчининг янги шартномаси бўйича келишувга эришмоқчи, ўйинчи билан ишлашга каталонияликлар бош мураббийи Хави қизиқмоқда.
Дембеле 2021/22 йилги мавсум "Барселона" таркибида 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments