Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

"Навбаҳор" Голбан билан хайрлашганини эълон қилди News

"Навбаҳор" Голбан билан хайрлашганини эълон қилди

33 ёшли тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан "Навбаҳор"ни тарк этди.

Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Голбан “Навбаҳор” таркибига 2018 йилнинг 2-даврасида қўшилиб, 2023 йил якунига қадар ўйнади. “Лочинлар” таркибидаги 5,5 йиллик фаолияти давомида тажрибали футболчи Суперлига баҳсларида жами 134 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол уриб, 3 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, “Навбаҳор”даги ёрқин ўйинлари орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди.

Ўтган мавсумда Игорь Голбан "Навбаҳор" иштирокидаги барча беллашувлар, яъни, 39 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уриб,  1 та “пас” берди. 

“Навбаҳор”нинг сўнгги йиллардаги муваффақиятларига тажрибали ҳимоячи муносиб ҳисса қўшди.   

Биз Игорь Голбанга “Навбаҳор”даги фаолияти учун клубимиз ва мухлислар номидан миннатдорчилик билдириб, янги жамоасида омад ёр бўлишини тилаймиз, дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Голбан фаолиятини "Насаф"да давом эттиради

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика