Latest news

21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  1 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  4 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  2

"Насаф" ва "Сўғдиёна" халқаро майдонда битта ватан номидан майдонга чиқади" - Шоҳруз Норхонов News

"Насаф" ва "Сўғдиёна" халқаро майдонда битта ватан номидан майдонга чиқади" - Шоҳруз Норхонов

2021 йилги Суперлигани иккинчи ўрин билан якунлаган "Сўғдиёна" жамоаси бу мавсумда ОФК кубогида иштирок этади.

"Насаф" ОЧЛ плей-офф учрашувида сафарда "Банияс"ни мағлуб этиб бир ўқ билан икки "қуён"ни урди. Аниқроғи "аждарлар"нинг ўзи ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олган бўлса, "Сўғдиёна"ни ОФК кубогига олиб чиқди. Жиззах шаҳри жамоаси мазкур янгиликни қандай қабул қилди? Жамоанинг ҳужумчиси Шоҳурз Норхонов championat.asia сайти мухбири билан суҳбатда шу ва бошқа саволларга жавоб бериб ўтди. 


"Насаф" "Банияс"ни мағлуб этиб, ўзини ОЧЛга, "Сўғдиёна"ни эса ОФК кубогига олиб чиқди


- "Сўғдиёна" жамоасидагилар "Банияс" - "Насаф" учрашувини қандай руҳда кузатди ва якуний натижани қандай қабул қилди? Боиси "аждарлар"нинг ғалабаси сизларни ОФК кубоги гуруҳ босқичида қатнашишингизни таъминларди...

- Фикрингизга қўшиламан. Ўтган мавсум бежиз иккинчи ўринни қўлга киритмадик. Эндиликда ОФК кубогида буни исботламоқчимиз. Мақсадимиз халқаро майдонда тўп тепиш эди. Бу билан жиззахлик мухлисларни табриклайман. "Насаф" кеча рақибига қараганда ақлли ва кучли ўйнади. Улар ўзлари учун ОЧЛ, биз учун ОФК кубоги эшикларини очишди. Шу билан бир қаторда ўзбек клубларининг кучини кўрсатишди. "Насаф"га халқаро мусобақалардаги ҳар бир учрашувда омад тилайман. Суперлигада рақибмиз, аммо халқаро миқёсда барчамиз битта ватан - Ўзбекистон номидан қатнашамиз. 

- "Насаф" қишки ўқув-машғулот йиғинларида ОЧЛда иштирок этишини инобатга олган ҳолда ҳам тайёрланди, таркибини сақлаб қолиб кучайтиришга эришди. "Сўғдиёна" ҳам ушбу жиҳатни ҳисобга олганмиди?

- Қишки йиғинларда тайёргарлик ажойиб ўтди. Туркияда кучли рақиблар билан ўйинларда қатнашдик. Мазкур турнирда қатнашиш насиб қилган экан, нима ҳам деймиз. Бор кучимизни ишга солган ҳолда нималарга қодирлигимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоа гуруҳ босқичида Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон клублари билан тўқнаш келади. Рақибларнинг даражаси олдиндан эрта хотиржамликка берилишига олиб келмайдими?

- Мусобақага ўз чемпионатининг кучлилари келади. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш шарт. Акс ҳолда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Майдонга чиқамиз ва ғалаба қозонамиз, тамом. 

- Ўтган мавсум ОФК кубогида "Насаф" финалга қадар етиб бориб муваффақиятсизликка учради. "Сўғдиёна" жорий йилда бош совринга эга чиқишни мақсад қилганми?

- Барчасига ўйинлар бошлангач ойдинлик киритиб оламиз. Ҳозир бу ҳақида ўйлашнинг мавриди эмас. Ҳаммасини вақт кўрсатади, деб ўйлайман. 

- "Сўғдиёна"нинг Суперлига стартидаги ўйини мақтагулик даражада эмас...

- Ҳали мавсум олдинда. Кузда қилинган ишларнинг самарасини кўрамиз. Насиб қилса, яна яхши ўринларни эгаллаймиз.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика