Latest news

20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  66 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  1 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  12 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  18 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  72

"Насаф" сардори Умар Эшмуродов: "Душанбедаги сунъий қопламали майдонга анча мослашиб олдик" News

"Насаф" сардори Умар Эшмуродов: "Душанбедаги сунъий қопламали майдонга анча мослашиб олдик"

14 май куни Марказий Осиё минтақасида ОФК кубоги гуруҳ босқичи старт олади.

ФОТО  ОФК кубоги. "Насаф"нинг Душанбедаги бугунги машғулотидан махсус ГАЛЕРЕЯ

Қаршининг "Насаф" жамоаси жой олган "F" гуруҳи ўйинлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. "Аждарлар" 10 май санасидан бери мусобақа ўтадиган жойга етиб келишган ва машғулотларни олиб боришмоқда. "Championat.asia" сайти ходими Толибжон Қосимов ана шу жараёнларни бевосита воқеа жойидан ёритиб бориш мақсадида Тожикистонга етиб келган. Жамоанинг бугунги машғулотидан сўнг мухбиримиз қаршиликлар сардори Умар Эшмуродовдан қисқа интервью олди.

- "Насаф" учинчи кундирки Душанбеда машғулотларни олиб бормоқда. Тайёргарлик жараёни қандай давом этмоқда?

- Ўйинларимиз сунъий қопламали стадионда бўлгани сабаб машғулотларни ҳам айнан сунъий майдонда олиб боряпмиз. Бу майдонга анча мослашиб олдик, яхши. Жуда қаттиқ эмас, юмшоқ. Бошқа сунъий қопламали майдонларга қараганда яхшироқ. Ўзимизни Чиғатойдаги майдондан ҳам юмшоқроқ экан.

- Уч кунлик машғулотлардан кейин ўйинчиларда қандайдир оғриқлар йўқми?

- Оғриқлар бор. Лекин, ҳар куни машғулот олиб бораверганингиздан кейин оёқлар ва бел оғриқларга анча кўникиб қолади. Секин-секин оғриқлар камаяди ва умуман йўқолади. Айнан шу сабаб ўйингача мослашиб олиш мақсадида Душанбега эртароқ келдик. Мақсад - мана шундай оғриқлар ўйин пайти бўлмаслиги учун ва шундай йўл тутилгани яхши бўлди.


- Сардор сифатида жамоада ўйинчиларнинг кайфияти қандай эканлигини айта оласизми?

- Кайфият яхши, ҳамма ўйинга муносиб тайёргарлик кўрди. Аллоҳ насиб қилса яхши натижалар қайд этиб гуруҳдан чиқишимиз керак. Фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз, тайёргарлик ҳам шунга яраша. Ҳамма соғ-саломат ва ўйинга шай.


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон

ВИДЕО  ОФК кубоги-2021. "Насаф"нинг бугунги машғулоти ва Умар Эшмуродов билан интервью

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика